gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov
» » Икки йўл орасида

Икки йўл орасида

2018-йил 3-феврал куни Ўзбекистон Республикаси ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент телеканали яратилган “Икки йўл орасида” видеофильми намойиши ўтказилди.
Қатнашдилар: 11 нафар ўкитувчи, 118 нафар ўқувчи. Жами 129 нафар иштирокчи.
Кун тартибида:
1. “Икки йўл орасида” видеофилми намойиши
2. Хулоса
Эшитилди:
Мактаб директори Ш. Жуматов йиғилишни очиб берди ва йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масалаларни таништириб ўтди. У ўз сўзида “Феврал ойи – гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинганлиги, мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши кураш энг муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, ёшдар билиб-билмай бу йўлларга кириб қолаётганлигини айтиб ўтди.
Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент телеканали яратилган “Икки йўл орасида” видеофилми намойиши ўтказилди. Видеофилмда берилган лавҳалар йиғилганларда гиёҳвандликка, гиёҳванд моддаларни тарқатувчиларга нисбатан нафрат уйғотди.
Видеофилм намойиши юзасидан сўзга чиққан мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Б. Кенжаев, мактаб етакчиси Д. Нурметова, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси М. Жуматов инсониятнинг душмани бўлган гиёҳвандлик, гиёҳванд моддаларни тарқатувчиларнинг асл моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш-бугунги кундаги энг долзарб вазифамиз бўлиши кераклигини таъкидладилар. Биз бугунги кунда тинч ва осойишта юртда, барча соҳаларда барқарор ривожланиб бораётган мамлакатда яшамоқдамиз. Шу билан бирга глобаллашув жараёни, жаҳон цивилизациясининг шиддат билан ўсиб бориши каби омиллар-бизни ниҳоятда огоҳ бўлишга ундайди. Ана шу огоҳликни ўқувчи-ёшларимизга ҳам ўргатиш, ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, ўзгалар фикрини таҳлил қила оладиган, фақат ўз ҳаёти, келажаги учун фойдали бўлган амалларни бажарадиган қилиб тарбиялаш-сиз ва бизнинг зиммамиздадир. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг “Ёшларнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз” деган сўзлари биз учун дастуриламал бўлмоғи лозим.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан кенг муҳокама қилиниб йиғилиш
Қарор қилади:
1.Ёшларни гиёҳвандликка нафрат руҳида тарбиялаш мақсадида синфларда тушунтириш ишлари олиб борилсинб “Ёшлар гиёҳвандликка қарши !” шиори остида иншо танлови, спорт мусобақалари ташкил этилсин
2.Ёшлар тарбияда бўшлиққа йўл қўймаслик учун ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бунда маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш, мавжуд тўгараклар фаолиятини яхшилаш, ўқувчиларни тўлиқ тортиш вазифаси белгилансин.
3.Юқоридаги белгиланган вазифалар бажарилиши назорат қилиш ММИБДЎ Б. Кенжаев зиммасига юклатилсин.




Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]