gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov

Kimyoni o'rganamiz :: Kimyoni o'rganamiz

10-06-2014, 19:27

МУЖИЗАСИЗ МУЖИЗАЛАР

 

 

Совук сув ёрдамида чойни кайнатиш

Фарход.Чойни нима билан кайнатилади?

Шерзод.Албатта, иссиклик энергиясини сарф килиб кайнатиладида. Бунинг учун газ ёки электр токи, хеч булмаса, утин ёкиш зарур.

Фарход.Мен Сизга совук сув ёрдамида чой кайнатиб бераоламан. Бунинг учун Сиз совук сув олиб келин! (Шерзод чикиб кетади).

Фарход эса термосда дамланган нимранг чойдан колбанинг ярмигача куйиб огзини пробка билан беркитади ва штативга тункарилган холатда урнатади. Шерзод олиб келган совук сувни колба устидан куйишганда колбадаги чой кайнаб бошлайди.

 

Изох:Колба ичидаги сув буги билан туйинган хаво совутилганда босим камаяади ва чойнинг кайнаб кетишига олиб келади. Паст босимда сув 1000С да анча паст хароратда кайнайди. Тажрибани утказиш пайтида колба урнатилган штативнинг пастига тукилган сувни йигиш кенрок идиш куйиш керак.

«Олтин» хосил килиш

Дилмурод.Олтинни каердан ва кандай олиш мумкин?

Бекзод.Олтинни факат олтин конидан олиш мумкин.

Дилмурод.Мен Сизга манна бу суюкликлардан олтин хосил килиб бера оламан.

Безод.Ишониш кийин. Агар шундай булса, чинакам муъжиза буладику!

Дилмурод стаканга кургошин ацетат тузининг эритмасидан мулрок куяди ва унинг устига калий йодиднинг эритмасидан оз-оздан куша бошлайди. Аралашма ичида чикнакам олтин каби товланган заррачалар пайдо булади.

Изох.Ушбу алмашиниш реакциясининг махсулотларидан бири кургошин йодид ёмон эрийдиган туз булгани учун унинг кристаллари «олтин» булиб товланувчи чиройли манзара кашф этади:

Pb(CH3COO)­2+2KJ=PbJ2­­↓+2СH3COOK

Алкимё даврининг канча-канча вакиллари уз акл-идроки ва вактини турли моддаларни олтинга айлантириш ишига бехуда сарфланганлар.

 

 

МИС ТАНГАНИ «КУМУШЛАШ»

Дилбар.Мис яхшими ёки кумуш? Нима учун?

Зебо.Албатта, кумуш яхшида. Азалдан кумушни зеб-зийнат буюмлари тайёрлаш учун ишлатишган. У зангламайди, ноёб ва кимматбахо металл булиш билан бирга ялтироклик даражаси хам юкоридир.

Дилбар.Ундай булса, Сизга мисдан ясалган буюмларингизни кумушлаб бериш кулимдан келади. Масалан, мисс чакангиз борми?

Зебо. Ажабо,ҳунарми ёки сеҳргарлик?

Дилбар. Қандай ўйласангиз, ўшанақа. Энг муҳими, ҳозир шу чақангизга кумуш қоплаб бераман. Ишосангиз ўз кўзингиз билан кузатиб туринг.

Дилбар Зебодан олган бер тийинлик тангани принцет билан ушлаб концентрланган нитрат кислота эритмасига тушириб бир "чайиб” олади ва сув билан ювиб ташлагач бошқа идишдаги эритмага ботиради. Бир неча секунд ўтмасидан танга оқара ва ялтирай бошлади. Уни эритмадан чиқариб олган Дилбар сув билан ювиб Зебога кўз-кўз қилди.

Танга чиндан ҳам "кумушланиб” қолган эди.

Изоҳ. Юзасини нитрат кислотада тозанган танга симоб (II) – нитратнинг эритмасига туширилган эди. Кучланишлар қаторида мисдан кейин турадиган симобни сиқиб чиқариш эвазига мис чақа юзаси симобланиб колади:

Cu+Hg(NO­3)2↓=Cu(NO3)2+Hg↓

Cимоб ва унинг тузлари заҳарли эканлигини эсдан чиқарманг! Танганинг юзасидаги симоб метали буғланганда инсон учун чинакам хавфли заҳарга айланади. Шунинг учун тангани нитрар кислотада "ювиб” симобсизлантириш керак. Симоб тузлари билан тажриба ўтказиб бўлгач қўлингизни совунлаб ювинг. Тежамкорлик мақсадида танга ўрнида бошқа нарса (сим, пластинка) шаклидаги мисдан фойдаланиш ҳам мумкин.

 

ҚИЗДИРМАСДАН "КУЙДИРИШ”

 

Зафар. Моддалар куйганда қандай ўзгариш содир бўлади?

Нилуфар. Энг аввало, қораяди, сўнгра, ёниб кетиши ҳам мумкин.

Зафар.Қиздирмасдан ҳам куйдирса бўладими?

Нилуфар. Йўқ, Куйдириш учун қиздириш керак.

Зафар. Озроқ шакар, топиб келинг, қиздирмасдан куйдириб берайин! (Нилуфар чиқиб кетади ва стаканда озроқ шакар олиб келади).

Зафар стакандаги шакарни сув билан ҳўллаб қориштиради ва озроқ миқдорда концентрланган сульфат кислота қўшади. Вақт ўтиши билан шакар қораяди ва ҳажми ортиб стакандан қорамтир ғовак масса тарзида тоша бошлайди (2-расм).

Изоҳ. Концентрланган сульфат кислота сувга жуда ўч модда бўлгани учун ҳам шакардан сув элементларини тортиб олиб "кўмирлантиради”:

C12H22O11+H2SO4=12C+H2SO4•11H2O

Стаканнинг тагига тарелка ёки бирорта кенгроқ идиш қўйган маъқул.

 

"ҒОЙИБ БЎЛГАН СУЮҚЛИК”

Жамшид. Суюқликка суюқликни қўшилса ҳажм қандай ўзгаради?

Умид. Албатта, хажм ортади-да

Жамшид. Аксинча, камайса-чи?

Умид. Сизнингча, суюқлик ғойиб бўларканда

Жамшид. Бўлса бордир. Харқалай сизга буни тажрибада исболтаб бераман.

Умид. Барибир ишониш қийин.

Жамшид.  Хажми 50 мл бўлган иккита ўлчов колбаси олиб уларнинг бирига сув, иккинчисига спирт қўйди ва уларнинг ҳар иккаласини ҳажми 100 мл бўлган учинчи ўлчов колбасига қўйди. Суюқликларнинг умумий ҳажми 100 мл дан сезиларли даражада кам эди.

Изоҳ. Идишлардаги сув ва спирт битта идишга қўйилганда сув спиртда, спирт эса сувда эрийди. Гидрат бирикма ҳосил бўлиши эвазига ҳажм камаяди. Тажрибанинг кузатувчиларига яхшироқ кўриниши учун сувга ҳам, спиртга ҳам бир томчидан сиёҳ қўшиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

 

ТУХУМ ПЎСТЛОГИНИ СИНДИРМАСДАН ТОЗАЛАШ

Нодир. Тухум пўстлоғини синдирмасдан тозалашни биласизми?

Қодир. Бунинг учун бирор кимёвий операция зарурга ўхшайди.

Нодир. Баракалла, худи шундай қиламиз. Бунинг ҳеч ҳам қийинчилиги йўқ. Фақат қайнатилган тухум ва суюлтирилган HCl бўлса бас. Тухум пўсти асосан кальций карбонатдан иборат бўлга учун у хлорид кислотада осонгина эриб кетади.

Шундан сўнг Нодир стаканга 150 мл чамаси кислота эритмасини қўйди ва унга тухумни ташлади. Тухум юзасидан шиддат билан газ ажрала бошлади ва тухумнинг ўзи ажиб бир "раксга” тушиб суюқлик бир маромда чайқалади. Кўп ўтмай тухум пўстлоғи "эриб” битди (3-расм).

Изоҳ. CaCO3+2HCl=CaCl2+H2O+CO2

Кальций хлорид сувда яхши эрийдиган туз бўлиб, тухумнинг пўстлоғидаги кальций карбонатнинг кимёвий ўзгаришидан ҳосил бўлади. Ажралиб чиқаётган газ пуфакчалари тухумнинг ҳаракатланишига сабабчидир. Шунинг учун бу тажрибани "Шўнғувчи тухум” ёки "Тухум рақси” деб аташ ҳам мумкин.

"УЯТЧАН” СУЮҚЛИК

Али. Уялганда қандай ҳолатга тушасиз?

Вали. Қизариб кетаман.

Али. Мен сизга уятчан суюқликни кўрсатайми?

Вали. Уят-бу инсонга хос туйғу-ку? Суюқликнинг уялиши эса беҳуда гап!

Али. Бу суюқлик фақат чайқатилгандагини уялади.

Вали. Қани, кўрайлик-чи?

Али. Кўрманасига севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг "Лола” шеъридан парча ўқиб беринг, бўлмаса!

Вали. Марҳамат! –
Дейман: Саҳар шафақдан

Учқунми, лоласанму,

Шодлик майига тўлган

Гулгун пиёласанму?

Дема фақат варақдан,

Жой оглғусен юракдан,

Учқунмисан шафақдан

Ёинки лоласанму

Ёқун пиёласанму?

Сўзимни қаттиқ олма,

Бошингни қуйи солма,

Бунча қизарма, лола,

Мендан уёласанму?

Али шеър учун дўстига миннатдорчилик билдирди ва қўлидаги пробиркани яхшилаб чайқатди. Пробирка ичидаги суюқликнинг юқори қатлами қизғиш-бинафша рагга бўялди. Гўё, суюқлик чайқатилгани учун уялаётгандек эди. (4-расм)

Ихоҳ. Проибрка ичига йод кристалларидан 1-2дона солинган, унинг устидан 8-10мл сув қуйилган ва 4-5 мл бензол (ёки толуол) ҳам қўшилган еди. Бензол сувдан енгил (солиштирма массаси 0.88) бўлгани учун юқорида қолган ва пробирка чайқатилганда сув тубидаги йод кристаллар билан тўқнашиб уларни эритган эди. Маълумки, йод сувда деярли эримайди, бензол ва бошқа органик эритувчиларда эса яъши эрийди. Спиртда эриган йод қўнғир, хлороформда – бинафша, бензолда эса қизил рангли эритма ҳосил қилади. Ушбу тажрибада бензол ва сувнинг омонат эмульсяиси қатламларга ажралгач, бензол қаватининг қизариш сабаби ана шундадир.

 

 

"ТУХУМХЎР” КОЛБА

Собир. Колбанниг қорни очиши мумкинми?

Бобир. Колбанинг овқат ейиши – бу бир афсона!

Собир. Қайнатиб пўстлоғи артилган туҳум олиб келинг. Менинг қўлимдаги мана бу колбанинг туҳум егиси келиб қолибди (Бобир чиқиб кетди).

Собир колбага Кипп аппаратидан карбонат ангидрид "тўлдириб” ишқорнинг концентрланган эритмасидан озроқ куяди ва Бобир олиб келган пўстлоғи артилган тухумни колбанинг оғзига қўйди. Колба тухумни "юта бошлади”. Бир оздан сўнг у колба ичига тушиб етади (5 расм)

Бобир. Колба ичига нима қўйган эдингиз?

Собир. Иштаҳаси яъши бўлсин деб озроқ "сирка” ичирдим-да!

Бобир. Э, офарин, колбангиз "тухумхўр” экан!

Изоҳ. Колба ичига тўлган карбонат ангидрид уга қуйилган ишқорга ютилиши натижасида колба ичидаги босим камайди ва колба тухумни "ютиб юборди”:

CO2+2NaOH=Na2CO3+H2O

Пўстлои артилган тухумнинг юзасига глицерин ёки совен сурилса унинг колбага "ютилиши” осон кечади. Карбонат ангидридни мармарга суюлтирилган хлорид кислота таъсир эттириб олиш мумкин.

 

 

ЗИНАЛАР БЎЙЛАБ "ЮРУВЧИ” ГАЗ

Кенг хажми (2л дан кам бўлмаган” стаканга зина ясаб туширилади (картон, фанер ёки тунука). Унинг \ар бир пиллапоясига биттадан шам ёқиб қўйилади. Сўнгра Кипп аппаратининг газ қичариш найи стакан тубигача туширилади ва кучсиз оқимда карбонат ангидрид гази юборилади. Вақт ўтиши билан пастки зинадаги, сўнгра юкори зиладардаги шамлаб бирин-кетин ўчади. (6-расм)

Ушбу тажрибани ўтказиш пайтида Кипп аппаратини кўздан пана жой (масалан, стол ости)га қўйилса янада сирлироқ тасаввур ҳосил бўлади. Кузатилган ҳодисанинг сабабини томошабинлардан сўраб кўриш мумкин. Уларнинг жавобини тажриба ўтказаётган шахс тўлдириши мумкин: "Шамларнинг ўчишига карбонат ангидрид гази сабабчидир. У ҳаводан 1,5 марта оғир газ бўлгани учун стакан ичида бир маромда кўтарилиб боради. Ёниши учун зарур бўлган ҳаво кислородидан маҳрум бўлган шамлар ўча ошлайди. Италияда Неаполь шаҳри яқинидаги "Ит ғори” ни маҳаллик аҳол ва саёҳатчилар жуда яхши билади. Бу ғорга кириб қолган одам ўзини нормал сезади, ит ёки мушук эса ҳаво етмай бўғилиб ўлади. Нега бундай? Маълум бўлишичи, бу ерда ер остидан карбонат ангидрид гази ажралиб чиқар ва у ҳаводаг оғир бўлгани учун ер устида ярим мет атрофида қават ҳсоли қилар экан. Ғор ҳавосининг таркибида карбонат ангидриднинг концентрацияси 14 фоизга етади. Бундай атмосфера одам учун ҳам хавфли, лекин у ғор ичида тик юриб ҳаракатланганда буни сезмайди. Ер юзида бундай жойлар жуда кўп. Булардан энг машҳури Ява оролидаги ўчган вулқон кратеридан ҳосил бўлган "Ўлим водийси” ва Ғарбий Америкадаги "Ўлим оғзи” деган жойлардир. У ерларга бориб қолган кўпгина ҳайвонлар ҳалок бўладилар. Карбонат ангидриднинг ёнишга ва нафас олишга ёрдам бермаслиги нисбийди. Чунки, карбонат ангидридда ёнадиган моддара ҳам бор. Ўсимликлар эса шу газ билан "нафас олади”.

КОЛБА ШАКЛИДАГИ "КУЗГУ”

а) думалоқ тубли колбани сув билан, сўнгра совен эритмаси билан яхшилаб ювилади. Кейин хромли аралашма (калий бихроматнинг сульфат кислотадига эритмаси) билан чайилади ва дистилланган сувда ювиб тозаланади. Унинг тўртдан бир қисмига кумуш нитратнинг 2% ли эртимаси қўшилади. Сўнгра унга дастлаб ҳосил бўлган кумуш гидроксид чўкмаси эрит кетгунча аммиакнинг свдаги суюлтирилган эритмаси қўшилади. Колба девори бўйлаб 40% ли формалин эритмасидан озроқ миқдорда жилдиратиб қўйилади. Ҳосил бўлган аларашма қайтарилган кумуш эвазига қорамтир тусга киради. Колбани чайқатиб туриб озгина қиздирилади. Колбанинг ички юзасида "кумуш кўзгу” ҳосил бўлади:

AgNO3+NH4OH=AgOH↓+NH4NO3

AgOH+2NH3=[Ag(NH3)2]OH

HCOH+2[Ag(NH­3)2]OHàHCOOH+2Ag↓+4NH3↑+H2O

HCOOH+NH3àHCOONH4

б) Юқоридаги тажрибани "мис кўзгу” олиш вариантида бажариш ҳам мумкин. Дастлаб 5%ли мис купороси эритмасини тепнг хажмдаги глицерин билан аралаштириб икки ҳисса кўп миқдорда сув билан суюлтирилади. Аралашмага дастлаб ҳосил бўладиган мис (II)-гидроксид эриб кетгунча 10%ли ўювий калий эритмасидан томчилатиб қўшилаи. Шунинг билан мис глицерат эритмаси (тўқ кўк рангли) тайёр бўлади. Яхшилаб тозаланган (қайноқ ишқор, хромли аралашма, дистилланган сув) колбага тайёрланган мис глицерат эритмас қуйилади ва унга озроқ формалин эритмаси (40%ли) қўшилади. Газ ажрала бошлайди. Колба деворига қайтарилган мис кўзгу тарзида чўкади. Тажрибани тезлаштириш учун колбадаги аралашмани енгил қиздириш ҳам мумкин

 

CuSO+2KOH=Cu(OH)2↓+K­2SO4

Kimyoni o'rganamiz


 

"ЙОД – РАССОМ”

Йоднинг турли металлар (темир, мис, рух, қалай ва бошқалар) билан бирикиш реациясига асосланган ушбу тажрибани ўтказиш учун унча мураккаб қурилмаларҳам, ноёб реактивлар ҳам талаб қилинмайди.

Темир ёки унинг қотишмалар (масалан, пўлат) юзасига бирор шаклдаги тасвир (гул, ёзув, нақш ва ҳ.к.о)ни йод ёрдамида осонгина тушириш мумкин. Бунинг учун металл буюмлар (калит, пичоқ, қайчи, тунука ва бошқалар) юзасига парафинни эритиб суркаладли. Сўнгра тасвирни ўткир учли нарсалар (игна, тўғноғич, мих билан чизилади ва йод эритмасидан тасвирни тўла қоплайидагн қилиб тоизилади. Бир неча минутдан сўнг йод эритмаси рангсизланади. Тасвир яққол ифодаланиши учун яна йод томизиш мумкин. Бироздан сўнг металл юзаси парафин ва йод эритмасидан тозаланса қизиш-қўнғир рангли тасвир ҳосил бўлганлиги кузатилади. У йоднинг темир билан бирикишидан ҳосил бўлган темир йодид тузидир. Таъсирлашув кўпроқ бўлган жойларда сезиларли чуқурликдаги из қолганини кўриш мумкин.

Fe+J2=FeJ2

Бу жараён металларга кимёвий усулда ишлов бериш дейилади.

 

 

СУВНИ СОВУҚЛИГИЧА «ҚАЙНАТИШ”

Карим. Мана бу стакандаги сувни совуқлигича қайнатишим мумкин. Бунинг учун қўлимнинг етарли. Ҳатто, идишга қўлим тегар-тегмас сув қайнай бошлайди.

Салим. Қани, мен ўзим ишонч ҳосил қилай-чи, сув ҳақиқатдан ҳам совуқми? (Стаканга қўл теккизиб унингн ичиаги суюқликнинг совуқлигига ишонч ҳосил қилади).

Карим. Нарироқ туринг, қайнаганда Сизга сачраб кетмасин. (У қўлини стакан устида ҳаракатлантирган эди идишдаги суюқликдан пуфакчалар ажралиб "қайнай бошлайди). Калай, зўрми? (8-расм)

Изоҳ. Стакандаги сув эмас, балки водород пероксиднинг сувдаги эритмаси эди. Водород пероксид рангсиз, мойсимон суюқлик. Лекин унинг сувдаги эритаси (3-30%ли эритма тарзида сотилади) сувга жуда ўхшайди. Сувсиз (тоза) водород пероксид жуда беқарор модда бўлиб портлаб парчаланади. Эритмадаги водоров пероксид анча узоқ сақланади, бироқ у ёруғлик, юқори ҳарорат ва катализаторлар (марганец, темир ва мис бирикмалари) таъсирида жуда тез парчаланади.2H2O2=2H2O+O2

Тажриба ўтказувчи ҳам бармоқлари орасидаги марганец (IV) – оксида доначаларини бошқаларга билдирмасдан стаканга ташлаб юборган пайтда ажралиб чиқаётган кислород суюқликни гўё қайнаётгандек ҳаракатлантиради.

 

 

"СОВУҚ СУВНИНГ ИССИҚЛИГИ”

Ботир. Кишилар иссиқлик ҳосил қилиш учун кўмир, газ, ёғоч ўтин, электр ёки атом энергиясидан фойдаланадиралр. Лекин кимёни яхши биладиган одам оддий сувдан иссиқлик ҳосил қилиши мумкин.

Тоҳир. Қандай қилиб? Ахир сув билан оловни ҳам учириб қўйиш мумкин-ку. Сув билан салқинлатиш мумкин, холос.

Ботир. Ҳозир мен сизга мана бу стаканлардаги сувни бир-бирига қўшиб қайноқ суюқлик қўшиб қайноқ суюқлик ҳосил қилиб бераман. Мана бу учта пробирканинг бирида парафин буўлклари, яна бираида тиббиёт эфири ва учинчисида Вуд қотишмаси бор. Сувдан ажралган иссиқликни шу моддалар ёрдамида синаб кўрамиз.

Шундай дея Ботир бир стакандаги сув устига иккинчисиан жилдиратиб "сув” қўйди. Аралашма ниҳоятда қизиб кетди. Ҳар учалар пробирка аралашмага ботирилди. Парафин эрий бошлади, эфир эса қайнаб кетди, Вуд қотишмаси эса симобдек суюқ ҳолатга ўтди. Тажрибани ўтказувчи ўз шеригидан кузатилган воқеани шарҳлаб беришни сўради. (9-расм)

 

Изоҳ.Стаканларнинг бирида сув, иккинчисида эса концентралнган сульфат кислота бор эди. Сульфат кислота сувга ўч моддадир. У сувда эриганда гидрат бирикмалар ҳосил бўлиши эвазига кўп миқдорда иссиқлик ажралади ва эритма қизиб кетади. Маълумки, парафин ўз таркибида 19 тадан 36 тагача углерод атомларини сақловчи тўйинган углеводородларнинг аралашмиси бўлиб, суюқланиш температураси 36-60оС оралиғидадир. Диэтил эфири (тиббиёт эфири) – 34,50С да қайнайдиган суюқлик, Вуд қотишмаси эса таркуиби 50% висмут, 25% қўрғошин, 12,5 % қалай ва 12,5% кадмийдан иборат. Осон суюқланадиган (-68о) қотишма бўлагни учун сувга сульфат кислотани (кислотани сувга эмас!) қўшиб ҳосил қилинган эритманинг ҳарорати парафин ва Вуд қотишмасини суюқлантириш, эфирни эса қайнатиб юбориш учун етиб бортади.

 

 

БИР ИДИШДАН СУВ, СУТ ВА ШАРБАТ

Дилшод. Битта идишдан сизга ҳам сув, ҳам сут, ҳам шарбат қўйиб берайми?

Озод.Қўйсангиз-чи, бундан воқеа афсоналарда ёки ҳаёлий дунёда содибр бўлими мумкин, холос.

Дилшод. Учта идиш олиб чиқинг, мен сизга мана бу шишадан сув, сут ва шарбат қўйиб бера оламан. Балки шунда ишонарси, кимё илмининг қудратига...

Озод. Э, агар сут ва шарбат бўлса, мана идиш, қўйинг! (У стол тагидан учта стакан чиқариб қўйди).

Дилшод қўлидаги шиша идишдан ҳар учалар стаканга рангсиз суюқлик қўйган эди, биринчи стаканда "сут”, иккинчисида эса "шарбат” пайдо бўлади. Учунчи идишга қўйилган суюқлик эса "сув” лигича қолаверд(10-расм)

 

Изоҳ. Шиша идишга оҳакли сувнинг тиниқ эритмас қўйилган эди. Оҳакли сув-кальций гидроксиднинг сувдаги деярли тўйинган эритмасидир (100г сувда 0,16г сўндирилган оҳак эрийи). Биринчи стаканга натрий ёки калий сульфат тузларининг эритмасидан озроқ, иккинчи стаканга эса фенолфтален эритмасидан бир неча томчи қўйиб қўйилган эди. Оҳакли сув таъсирида биринчи стаканда кальций сульфат чўкмаси ҳосил бўлади:

Na2SO4+Ca(OH)­=CaSO4+2NaOH

K2SO4+Ca(OH2)=CaSO4+2KOH

Ҳосил бўлган "сут” – кальций сульфат тузининг суспензияси эди.

Иккинчи стакандаги фенолфталеин эса оҳакли сувнинг ишқорий муҳитли эритмаси таъсирида пушти рангга кириб "шарбатга” айланади.

Учинчи стакан тоза бўлиб унга қуйилган оҳакли сув ўзгаришсиз "сув”лигчига қолаверади.

 

1. "ФИРЪАВН ИЛОНИ”

 

Анвар. Фирьавнлар ҳақида нималарни биласиз?

Сарвар. Тарихий манбаларга асосланиб айтадиган бўлсак, қадимги Миср подшоларни фиръавнлар деб аташган.

Анвар. Ана шу фиръавнлардан бири ўз куч-қудратини намойиш этиш мақсаида кимёвий моддалардан "илон” тайёрлаб авом ҳалқни ҳайратлантирган. Шу-шу бундай илонлар "Фиръавн илони” деб аталади. Хоҳласангиз, биз ҳам шундай илон тайёрлаб дўстларимизни қойил қолдиришимиз мумкин.

Сарвар. Жуда зўр иш бўларди-да!” Агар "илон” тайёрлаш кўп вақтни талаб қилмаса, ҳозироқ шу ишни бажара қолайлик!

Анвар. Мен олдиндан тайёрлаб қўйган мана бу моддани илонга айлантираман.

Шундан сўнг Анвар узунлиги 3-4 см келадиган гугурт чўпларидек нарсалардан бир-иккитасини фильтр қоғоз орасиданолиб штатиб ҳалқасининг устидаги асбуст тўрга қўйди. Сарвар эса уларга гугурт ёқиб тутган эди вишиллаган товуш билан илон шаклидаги қизғиш-сариқ рангли ўрамалар пайдо бўлди. Уларнинг кўриниши ва ҳаракатланиши айнан тўғанаётган илонни эслатар эди (11-расм).

Изоҳ. Ушбу тажрибада симоб (II) – роданид тузидан фойдаланилади. Бу тузнинг термик парчаланиши унинг таркибиаги элементларнинг қисман оксидланиши билан содир бўлади:

2Hg(SCN)2à 2HgS+CS2+C3N4

Hg(SCN)2+15O2= 2HgS+2HgO+8CO2+SO2+2N2

Бу тузни симобнинг эрувчан тузларидан бирининг эритмасига қалий ёки аммоний раданид эритмасини қўшиш йўл билан алмашинин реакцияси ёдамида олиш мумкин:

Hg(NO3)2+2KSCN = Hg(SCN)2↓+KNO3

Сувда ёмон эрийиган бу тузнинг чўкмасини фильтрлаб, сув билан ювиб ташлагач хамирсимон масса ҳолига келгунча декстрин (крахмал ёки ун ишлтса ҳам бўлади) ва сув қўшиб аралаштиради. Бу қоришмадан шарчалар ёки чўпчалар тайёрлаб хона ҳароратида қуритилади. Уларни тиқини маҳкам ёпиладиган шиша идишларда сақлаш маъқулдир.

Тажрибани "қумда ётган лоннинг бошини қўзғаш” вариантида бажариш ҳам мумкин. Бунинг учун симоб роданиддан тайёрланган шарчаларни металл патнисдаги қаттиқ қиздирилган қумга ташланса, бас. Тузнинг термик парчаланишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар ҳажми ғоят катта бўлганлигидан улар пўстлоқи ғовак масса ҳосил қилиб илон каби ҳаракатланид.

Симоб бирикмалари ва ушбу реакция маҳсулотларининг заҳарли эканлигининазарда тутиб тажрибани тайёрлаш ва ўтказишда барча эхтиёт чораларини кўриш керак.

 

2. "ҚОРА АЖДАР”

Элбек. Мана бу тигель ичида қора аждар чалажон ҳолда ётганига ишонасизми?

Дурбек. Йўқ. Аввало, аждар афсонавий маҳлуқ бўлгани учун ҳам баҳайбат жонзод тарзида тасаввур қилнади. Унинг бундай кичик идишга сиғиши мумкинэмас. Иккинчидан, аждар сувсзикдан ҳориганда ёки совуқданазият чекканда чалжон бўлиб қолиши эҳтимол. Ҳозир эса бу ерда ҳар иккала сабаб учун ҳам маврид йўқ.

Элбек. Худди сиз айтган гаплардек бу ажарни тирилтириш учун унга сув сепамиз ва иситамиз. Шунда аждарнинг кучга киришини кўрасиз.

Дурбек. Наҳотки, афсоналар ҳақиқатга айланади? Аждарингиз бизга зиён етказмайдими, ишқилиб!?

Элбек. Қўрқманг, бу кимёвий аждар. Ҳеч кимга зарари тегмайди.

Шундай дея Элбек тигелга озроқ "сув” қуйди ва унинг тагидан аланга тутди. Бироздан сўнг қиздиришни тўхтатиб кутиб турди. Сал ўтмай тигель ичидан "пишқариб” "қора аждар” бош кўтарди. Бўйнини юқорига чўзганига "ҳайрат”дан қотди. (12-расм)

Изоҳ. Бу тажриба пара-нитроацетанилиднинг концентрланган сульфат кислота таъсирида парчаланишига асослангандир. Пара – нитроацетанилидни (агар у тайёр ҳолда бўлмаса) анилиндан синтез қилиб олиш мумкин: Кимёвий стакандаги 61 мл сувда 2,7г анилин гидрохлорид эритилади. Эритмани бироз илитиб (500С) 3 мл сирка ангирдир кўшилади ва унга 10 мл сувда 3,8 г натрий ацетат тузини эритиб тайёрланган бошқа эритмани дарҳол қўйилади. Стаканни музли сувда совутилади. Садаф рангли ацетанилиднинг чиройли кристаллари чўкмагатушади. Чўкмани фильтрлаб олиб ҳавода қуритилади.

Пробиркага концентралнган сульфат кислотадан 4,5 мл қуйилади ва унинг устига ацетанилиднинг қуритилган кристаллар талқони бўлиб-бўлиб қўшилади. Аралашма музли намакобда совитилади. Унга 1,5 мл концентрларган нитрат кислота ва 1 мл концентрланган сульфат кислотани аралаштириб олдиндан тайёрланган ва совутилган нитроловчи аралашма аста-секин қўшилади. Пробирка иложи борича кучлироқ совутиб турилади ва ундаги аралашма 10 минут давомиа обдон чайқатилади. Сўнгра бу аралашма ичида 35 мл музли сув бўлган идишга қўйилади. Бунда лимон рангли пара – нитроацетанилид чўкмаси ҳослил бўлади. Уни фильтрланадаи, сув билан ювилади ва ҳавода қуритилади.

C6H5NH2• HCl + (CH4CO)2O + CH3COONa à C6H4NHCOCH3 + 2CH3COOH +NaCl

C65NHCOCH3+ HNO3 –(H2SO4)-à O2N – C6H4– NHCOCH3 + H2O

Ҳосил қиинган пара – нитроацетанилиддан тигелга (ҳавонча ёки сапол кўзача ишлатса ҳам бўлади) 5 г чамаси солиб устига 2 мл концентрланган сульфат кислота эҳтиёткорлик билан қўшилади. Тигелни штатиб ҳалқасига ўрнатиб спирт лампа ёки газ горелкаси алангасида қиздирилади (200-300оС). Аралашма суюқланиб қорая бошлагач газ ажралиши кузатилади ва қиздиришни тўхтатилади. Пара – нитроацетатилиднинг сульфат кислота таъсирида термик парчаланиши (кўмирланиш ва оксидланиш билан бирга содир бўлади) шиддатли газ ажралиши билан кечади ва идишдан қорамтир массанинг илон шаклида ўсиб чиқиши билан тугайди. Бунда углерод (қорақуя), азот, карбонат ангидрид, сульфит ангидрид каби моддалар ҳосил бўлади.

 

 

3. ИЛОНЛАР ВА ЯНА ИЛОНЛАР ...

Кимёвий моддаларни илон ва бошқа маҳлуқлар шаклидаги парчаланиш маҳсулотларига айлантириш жуда узоқ тарихга эга. Кўпгина тадқиқотчилар бундай ажойиб ва бир қаашда ўта сеҳрли тажрибалари билан шуғулланганлар. 1865 йилда франциялик А.Руссиль симоб роданининг қиздирилганда қўпчиб парчаланиши кузатган. Узоқ йиллар давомида фиръавн илонлар фақат симоб роданиддан тайёрлаб келинди. Бироқ бу тузнинг ўзи ва унинг парчаланиш маҳсулотларининг заҳарлилиги ҳар қандай газанданинг заҳри қотилидан қолишмас ва бундай тажрибаларни ўтказишнинг завқи саломатликка етказадиган зарари олдида хеч гап бўлмай қолар эди. Шу боисдан "заҳарсиз илонлар” яратиш борасида изланишлар давом этди. Ана шу соҳада қўлга киритилган айрим ютуқларга мурожаат қиламиз.

а) тарелкага тоза қум солинда ва унга спирт шимдирилди. Қум уюмнинг тепаси конуссимон чуқурлантирилади ва унга яхшилаб янчилган ҳолда аралаштирилган 2 г ичимлик содаси билан 13 г шаканинг аралашмаси солинади. Қум теага ўт қўйилади. Бир неча минутдан сўнг қум ичидан "қора илон” ўрмалаб ўт қўйилади. Бир неча минутдан сўнг қум ичидан "қора илон” ўрмалаб чиқади ва тарелка четидан судралиб туша бошлайди. Шакар қиздирилганда суюқланади ва кўмирланади, сода эса термик парчаланиб карбонат ангидри ажратади. Бу газ суюқланган шакар массасинингилон каби ўрмалашига сабаб бўлади. Тажрибанинг муваффақиятли чиқиши спиртнинг узоқ ёнишига боғлиқ бўлади (13-расм). Тарелканинг тагига иссиқликка чидами нарса (ғишт, асбесб ёки мармар плита кабилар) қўйишни унутманг.

б) 10 г калий бихромат, 5 г калий ёки натрий нитрат ва 10 г шакардан иборат аралашма тайёрланган. Уни салгина намланг ва коллодий билан қориштиринг. Қоришмани шиша най ичига зичлаб таёқча тарзида суғуриб олинг. Уни асбес тўр ёки ёнмайдиган бирор юзага қўйиб бир учидан ёқилса қорамтир илон ҳосил бўлади. Совугач эса у яшил рангга киради. Диаметри 4мм бўлган таёқча секундига 2 мм тезликда ёнади ва унинг бўйи 10 марта узаяди.

в) майдалаб туйилган қанд талқони ёки шакарни тенг миқдордаги аммоний нитрат тузи билан аралаштирилади ва тунуку банкадаги қуруқ қум ичига кўмилади. Аралашма ичига 8-10 см узунликдаги магний лентасидан тайёрланган пилик туширилади ваунинг атрофи очиқ қолдирилади. Ёнаётган чўп ёрдамида пиликни ўт олдирилади. Пилик алангаси таъсирида аммонийнитрат парчаланади, қанд суюқланиб, кўмирланади ва кўп миқдорда газ ажралади. Бу газлар суюқланган ва қисманёна бошлаган аралашмани кўпчитади. Қорамтир рангдаги аданидан учқун сачраётган "илон” ўсиб чиқади.

г) қуруқ ёқилғи ("қуруқ спирт” яъни уротропин)нинг бир бўлаги (масалан, бир кулчаси)га аммиакли селитра (аммоний нитрат)нинг тўйинган эритмаси шимдирилади ва қуритилади. Бу иш бир – икки марта такрорланади. Кейин уни тигелга солиб ёндирилади. Аммоний нитратнинг парчаланиш ва ёқилғининг оксидланиш маҳсулотлари ёнаётган аралашмани қора рангли ғовак жисмга айантиради. У илон шаклида бўй чўзади. Уни бошидан ушлаб букиш ва бураш мумкин. Агар қуруқ ёқилғининг таблеткаси куб шаклида кесилган бўлса "илон” яхшироқ ҳосил бўлади.

е) бир оғирлик қисм аммоний нитратга мўл (3-8 ҳисса кўпроқ) аммоний бихромат тузини аралаштириб ёндирилса яшил рангли "илон” судралиб чиқади. Аралашманинг таркибидаги аммоний нитратнинг миқдорини кўпайтирилса илон секинроқ ҳосил блади. Умуман олганда, бу ҳилдаги илоннинг ўсиш тезлиги ўртача 0,5 см/сек га тўғри келади.

Юқорида санаб ўтилган илонлар ҳосилқилин тажрибаларининг негизида қуйидаги кимёвий ўзгаришлар ётади:

2NaHCO3–tà Na2CO + H2O + CO2

C12H22O11+2O2 à 10C +2CO2 + 11H2O

2KNO3 –tà 2KNO2+O2

2NaNO3–tà 2NaNO3 + O2

2K2Cr2O7–tà 2K2O + 2Cr2O3 + 3O2

NH4NO3–tà NH3 + HNO3

NH4NO3–tàN2O +2H2O

C6H12N4+ 9 O2 à 6 CO2 + 6H2O + 2N2

Реакция тенгламаларидан кўриниб турибдики,барча ҳолларда ҳам газлар ва газсимон моддалар (сув буғи ҳам шу жулмадан) ҳосил бўлар экан. Улар "илонлар”нинг гавдасини кўтаришга хизмат қилади.

Бундан ташқари бошқа кўпгина моддалар борки, уларнинг парчаланиши ҳам ҳажм кенгайиши эвазиги ва кўп миқдордаги газлар ҳосил бўлиши билан содир бўлади. Бундай моддаларнинг ҳар бири фирьавн илонлари тайёрлаш учун "хомашё” бўла олади. Кальций глюконат, аммоний гидрокарбонат, мис гидроксикарбонат ва бошқа кўпгина моддалар шу жумладандир.

 

 

CУВДАН СУТ, СУТДАН СУВ

Стол устидаги учта стаканда рангсиз ва тиниқ эритмалар турибди. Улардан бирини иккинчисига қўйилганда "сут” ҳосил бўлади. Сутни учини стакандаги суюқликка қўйилганда у яна "сув” га айланади.

Изоҳ. Идишларда кальций хлорид, натрий карбонат ва хлорид кислота эритмалар бор эди. Кальций хлорид эритмаси натрий карбонат эритмасига қўйилганда сувда ёмн эрийдиган кальций карбонат суспензияси (лойқаси) ҳосил бўлади:

СaCl2 + Na2CO3 = CaCO3↓ + 2NaCl

Бу суспензия учинчи стакандаги хлорид кислота эритмасига оз – оздан қўйиб борилса, чўкма эриб "сут” "сув”га айланади:

CaCO3 + 2HCl = CaCl2 + H2O + CO­2

СЕҲРЛИ ЁЗУВЛАР

Кимёвий реакциялар асосида кўринмас хатларни очилтириш уларнинг ўзгариши ёки ёзувни "ўчириб” юбориш мумкин. Бунинг учун тегишли таркибга эга бўлган "сиёхлар” ва очилтирувчиларни танлаб олиш ва ишлата билиш кифоя.

а) "Оқ қоғозда кўк ёзув”. Оқ қоғозга темир (III) – сульфатнинг суюлтирилган эритмаси билан "Кимё”-мўжизалармаскани” деб ёзилади ва қуритилади. Унга пукагич ёдамида сариқ қон тузи (калий гексациано-(II) – феррат)нинг кучсиз эритмаси сеписла қоғоз юзасида ёрқин кўк рангли ёзув пайдо бўлади:

2Fe2(SO4)3+ 3K4[Fe(CN)6] = Fe4[Fe(CN)6]3+ 6K2SO­4

Бунда берлин зангораси дуб аталадиган кўк бўёқ ҳосил бўлиши эвазига яширин ёзув "очилади” (14-расм)

б) "Кўринмас салом”. Оқ қоғогза темир (II) – сульфатнинг суюлтирилган эритмаси биан "Ассалому алайкум!” деб ёзилади ва қуритилади. Унга пуркагич ёрдамиа қизил қон тузи (калий гекзациано – (III) – феррат)нинг кучсиз эритмаси сепилса қоғоз юзасида оч кўк рангли ёзув пайдо бўлади:

3FeSO4 + 2K3[Fe(CN)6] = Fe3[Fe(CN)6]2+ 3K2SO4

Бунда турнбул кўки деб аталадиган бўёқ ҳосил бўлади ва қоғоздаги ёзув кўринаи.

Берлин зангориси – Fe4[Fe(CN)6]3 икки валентли,турнбул кўки Fe3[Fe(CN)6]2эса уч валентли темир ионлари ҳосил қилаиган комплекс ионлара тегишли тузлардир.

в) "Сув сепиб хат ёзиш”. Оқ қоғозга ишқорнинг суюлтирилган эритмаси (ёк сода эритмаси) билан "Ишоқр + фенолфталеин = рангли бирикма” деган сўзлар ёзилдаги ва қуритилади. Сўнгра унга фенолфталеиннинг сув ва спирт аралашмасидаги 1%ли эритмасиан пуркагич ёрдамида сепилади. Ёзув қизил рангли бўлиб кўринади.

Фенолфталиен индикатори нейтрал, кислотали ва кучи ишқорий муҳитларда рангсиз бўлиб, фақат кучсиз ишқорий муҳитда (рН = 8,2 – 10) қизил ранга бўялади. У сува эримайди, шунинг учун уни одата спиртда эритиб ишлатилади. Лекин ушбу тажрибада қуритилган ёзув юзасидаги ишқор молекулаларининг диссоциланиш ёки содда молекулаларнинг гидролизини таъминлаш мақсадида индикаорнинг спиртдаги эритмасига сув қўшиб фойдаланилади:

 

Kimyoni o'rganamiz

 

 

Сода (натрий карбонат) кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган туз бўлгани учун осон гиролизланади ва унинг эритмаси ишқорий муҳит касб этади.

Na2CO3+ 2H2O ↔ 2NaOH+H2CO3(CO2, H2O)

CO3-2+ 2H2O ↔ 2OH- + H2CO3

Ҳосил бўладиган ишқорий муҳит эса фенолфталеиннинг рангсиз эритмасини қизартиши учун етарлидир.

г) "Сариқ сув ёрдамида кўк рангли ёзув”. Оқ қоғозга крахмал клейстяри билан "Крахмал йод таъсирида кўкаради” деган ёзув битилади ва қуритилади. Унга йоднинг калий йодиддаги сариқ рангли эритмаси пуркагич ёрдамида сепилади. Крахмалнинг йод билан ҳосил қиладиган молекуляр комплексига хос кўк ранг пайдо бўлади (ёзув "очилади”). Қоғозни спирт лампаси ёки газ горелкаси алангасиа бироз қиздирилсса (қоғоз ёниб кетмаси!) кўк ранг йўқолиб ёзув оч сариқ рангли бўлиб қолади (йоднинг ранги). Совитилган ёзув яна қайта кўкаради. Йоднинг полсахаридлар билан ҳосил қиладиган молекуляр компелкслари қиздирганда осон парчаланиш ранг ўзгаришига сабаб бўлади.

д) "Қиздириб кўкартириш”. Ранг билинмаслиги учун пушти рангли қоғозга кобальт хлорининг суюлтирилган пушти рангли эритмаси билан "CoCl2•6H2O – пушнти рангли, CoCl2 – кўк рангли” деб ёзиш ва ҳавода қуритиш керак. Қоғозни алангада бироз қиздирилса кристаллгидрат сувсизланиб кўк рангга киради (ёзув кўкаради). Қоғозни қайнаётган сувли идишнинг оғзига тутилса ёки оғиз билан унинг устига пуфланса ёзув яна "ўчиб” кетади (сув буғлари ёрдамида кобольт хлорид кристаллгидрат шаклига ўтади).

е) "Бир зумда баҳор”. Оқ қоғозга икки ва уч валентли темирнинг сульфат тузлари, мис купороси ва висмут нитрат тузларининг суюлтирилган эритмалар билан расм (гуллар, ўт-ўланлар, қшулар ва ҳ.к.о.) чизиб қуритилади. Сўнгра бу расмнинг юзси сариқ қон тузининг эритмаси шимдирилган пахта ёки латта билан хўлланади. Ажиб бир манзара – рангли пейзаж ҳосил бўлади. Бунинг боиси – юқорида келтирилган тузларнинг ҳар бири сариқ қон тузи билан рангли комплекс бирикмалари ҳосил қилишидадир. Уч валентли темир – кўк, икки валентли темир – яшил, уч валентли висмут – сариқ, икки валентли мис эса тўқ жигар рангли комплекс тузларга айланиб чизилган расмларга жило беради:

3K4[Fe(CN)6] + 2Fe2(SO4)3 = Fe4[Fe(CN)] + 6K2SO4

K4[Fe(CN)6] + 2Fe2(SO4)3 = Fe4[Fe(CN)6]3+ 2K2SO4

3K4[Fe(CN)+ 4Bi(NO3)3 = Bi4[Fe(CN)6]3+ 12KNO3

K4[Fe(CN)6] + 2CuSO4 = Cu2[Fe(CN)6] + 2K2SO4

ж) "Яширувчи яшил қоғоз”. Яшил рангли қоғозга никель купоросининг суваги эритмаси билан "NiSO4•7H2O – яшил рангли, NiSO4 – сариқ рангли” деб ёзилади ва хона ҳароратида қуритилади. Яшил фонда ёзув деярли билинмайди. Қоғознинг ёзув бор жойлари алангада қизирилса сариқ рангдаги хат кўринади. Бир оздан сўнг ҳаводаги намни тортиб олиш эвазига ёзув яна кўринмай қолади. Бу ўзгаришлар н<

Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)
Июнь 2023 (1)
Май 2023 (3)
Апрель 2023 (1)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]