ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
19.06.2012 й.
N 175
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ОИЛА ИНСТИТУТИ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИНГ
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури тўғрисида" 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Республика "Маҳалла" Фондининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги Жамоат кенгашини (кейинги ўринларда Жамоат кенгаши деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашларини (кейинги ўринларда ҳудудий жамоат кенгашлари деб аталади) тузиш тўғрисидаги таклифлари;
Жамоат кенгашининг таркиби 1-иловага*, шунингдек ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Жамоат кенгашининг қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин:
оила, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;
оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратишни ташкил этиш;
ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;
қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;
ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
таълим-тарбия жараёнини ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда тегишли давлат органларига киритиш;
ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Республика "Маҳалла" Фонди:
бир ой муддатда Жамоат кенгашининг низомини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий низомини ҳамда таркибини тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика "Маҳалла" Фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика "Оила" илмий-амалий маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар;
ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика "Маҳалла" Фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика "Оила" илмий-амалий маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, тегишли вазирликлар ва идоралар "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўз тизимларида мониторинг ўрнатсинлар, уларнинг ижросини ярим йил ва йил якунлари бўйича мажлисларда муҳокама қилиб борсинлар.
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) 1-илова берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 19 июндаги
175-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари
ҳузуридаги "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги
ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий
ТАРКИБИ
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиғи, ҳудудий Жамоат кенгаши раиси |
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, ҳудудий Жамоат кенгаши ҳамраиси |
3. |
"Маҳалла" хайрия жамоат Фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси |
4. |
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи |
5. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари |
6. |
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари |
7. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий телерадиокомпанияси директори |
8. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи |
9. |
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши раиси |
10. |
Республика Маънавият тарғибот маркази ҳудудий бўлими раҳбари
|
11. |
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари |
12. |
Жамоатчилик вакиллари |
13. |
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошлиғи, Кенгаш котиби |
Изоҳ: ҳудудий Жамоат кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 273-модда
Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 19 июндаги
175-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Оила-маҳалла-таълим муассасаси"
ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар
МАЖМУАСИ
I. Оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган методологик асосларни яратиш
II. "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" Жамоат кенгашларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш
III. Ўқувчи-ёшлар ўртасида ғайриижтимоий ҳаракатларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш
IV. Баркамол авлодни тарбиялашга доир маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва уларни мазмунан янада такомиллаштириш
Т/р
|
Тадбирлар
|
Масъуллар
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати |
I. ОИЛА, МАҲАЛЛА, ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРНИ ЯРАТИШ |
||||
1. |
Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга доир услубий қўлланма ва тавсияларни тайёрлаш, жойларга етказиш.
|
"Оила" илмий-амалий маркази, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази, "Маҳалла" Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ), "Келажак овози" ЁТМ, "Камолот" ЁИҲ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
1. Услубий қўлланма ва тавсиялар лойиҳасини тайёрлаш. 2. Тайёрланган лойиҳаларни ўрнатилган тартибда келишувдан ўтказиш. 3. Чоп этиш ва жойларга тақсимот асосида етказиш.
|
2012 йил 20 июль 2012 йил 1 август 2012 йил 30 август
|
2. |
Умумий ўрта таълим мактаблари 1 - 4-синфларида "Бола тарбияси - келажак меваси", 5 - 7-синфларида "Илм ол - ҳунар ўрган!", 8 - 9-синфларида ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари 1-босқичларида "Танлаган касбинг - сенинг келажагинг!" ҳамда 2 - 3-босқичларида "Етук мутахассис - келажак меваси!" мавзуларида "Оталар мажлиси"ни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
Халқ таълими вазирлиги (ХТВ), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (ЎМКҲТМ), "Маҳалла" Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
1. Танланган мавзулар бўйича "Оталар мажлиси"ни ўтказиш тартиби лойиҳаларини тайёрлаш.
2. Ўрнатилган тартибда тасдиқлаш ва ижрога йўналтириш.
|
2012 йил 1 август
2012 йил сентябрь |
3. |
Ёшларнинг психологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, педагоглар, психологлар ва ҳуқуқшунослар ҳамкорлигида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ўз ичига олган буклет, маълумотнома ва тарқатма материаллар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.
|
ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Давлат бошқаруви академияси (ДБА), РБИММ, "Келажак овози" ЁТМ, "Оила" илмий-амалий маркази
|
Ҳуқуқий билимларни оширишга доир буклет, маълумотнома ва тарқатма материалларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.
|
2012 йил 30 август
|
4. |
Қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатлик масалалари ва балоғат даври ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида "Ораста қиз ён дафтарчаси" номли қўлланмани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
|
"Оила" илмий-амалий маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ), "Соғлом авлод учун" халқаро Фонди, "Камолот " ЁИҲ, Адлия вазирлиги, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ
|
1. "Ораста қиз ён дафтарчаси" номли қўлланма лойиҳасини тайёрлаш.
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш, чоп этиб жойларга етказиш.
|
2012 йил 20 август
2012 йил сентябрдан бошлаб
|
II. "ОИЛА-МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ" ЖАМОАТ КЕНГАШЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
||||
5. |
"Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги Жамоат кенгашларини тузиш.
|
ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, ИИВ, ССВ, "Маҳалла" Фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ, "Оила" илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, "Келажак овози" ЁТМ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги Жамоат кенгашини тузиш. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашларини тузиш. |
2012 йил июль
|
6. |
Жамоат кенгаши, ота-оналар томонидан таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга оширишдаги фаоллигини ошириш.
|
"Маҳалла" Фонди, ХТВ, ОЎМТВ, ЎМКҲТМ, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ "Оила" илмий-амалий маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
1. Таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.
Ko'p o'qilganKalit so'zlarbolalar haqida madaniy maktab manaviy Matematika navroz oquvchi oquvchilari shundan sinflar sport tadbirlar tanlov xashar xayriya Жаннат Устозларимга |