ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
№ 451
Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосилари мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф – одатларимизни асраб –авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласини бугунги кунда тобора долзарб аҳамиятга касб этмоқда.
Бу борада тегишли идора ва ташкилотлар, жумладан, Реупублика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилаётганини қайд этиш лозим.
Шу билан бирга, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозиргимураккаб ва таҳликали даврда маънавий – маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини ташкиллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойиштаҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни, жумладан, Республика маънавият ва маърифат кенгашининг фаолияти ва таркибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Малакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларининг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида билдирилган таклиларни инобатга олган ҳолда:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига Республика Маънавият ва маърифат кенгашига раислик қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларига эса ҳудудий кенгашларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари штатлар жадвалига қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маънавий-марифий ишлар бўйича ёрдамчиси штати (жами 14 та штат бирлиги) киритилсин.
3. Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг таркибий тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузурига Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилсин.
Куйидагилар Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг асосий вазифаси этиб берилсин:
- миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларини аниқлаш, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;
- халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва ҳаётий удумларга, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларини ишлаб чиқиш;
- фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш. Бу борада маънавий – маърифий тарғибот ишларининг тасирчанлигини таъминлайдиган зимонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;
Ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг хулосаларини оммавий ахборот воситалари, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг нашр органлари – "тафаккур ва "Жаҳон адабиёти” журналлари, "Маънавият” нашриёти орқали мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш.
5. Республика "Маънавият ва маърифат” маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган, Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилсин.
Куйидагилар Республика Маънавият тарғибот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
- маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойилари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш;
- аҳолининг кенг қатламлари, авваломбор ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳайтимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш;
- бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳатларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассаслар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
- ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул-услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш;
- юртдошларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз-авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжойларига, бошқа диний конфессияларига нисбатан ҳурмат – эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш.
6.Республика Маънавият ва маърифат кенгаши 15 кун муддатда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда Республика Маънавият тарғибот марказининг дастури ва низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда "Тафаккур” журнали таҳририятини Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйга жойлаштирсин.
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини хизмат телефонлари, жумладан, ҳукумат телефони, интернет, бошқа алоқа ва ахборот воситалари билан белгиланган тартибдатаъминлансин.
9. Молия вазирлиги:
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш, уни зарур идоравий жиҳозлар, компьютер техникаси бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш, марказнинг илмий-тадқиқот натижалари, долзарб ижтимоий-сийсий мавзулардаги китоб, рисола, дастур, қўлланма ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиш билан боғлиқ ҳаражатлар учун 2007 йилдан бошлаб давлат бюджетидан маблағ ажратилишини кўзда тутсин;
10. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклатилсин.