gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov

Mukofot muborak !

 


Jismoniy tarbiya fani o`qituvchisi Rajapov Qudrat "O`zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi a'lochisi" nishoni bilan taqdirlandi.
 
Butun maktab jamoasi nomidan uni ushbu mukofot bilan tabriklaymiz!
 

         Ражапов Қудрат Тажибаевич 12 апрелда 1974 йилда Хоразм вилояти Гурлан туманида зиёли оиласида туғилди. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1998 йилда Урганч давлат университетининг жисмоний тарбия ихтисослигини тугатди.         Ражапов Қудрат 1995 йилдан шу кунга қадар Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 41-сон мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида  фаолият кўрсатмоқда.

        У мактабда ўзининг тиришқоқлиги, ўз касбига бўлган мехри, ўқувчиларни чин дилдан севиши билан ажралиб туради. У хар бир дарсни қизиқарли ва самарали ўтади, турли хил педтехнологиялардан фойдаланади, ноанъанавий услублардан фойдаланади.

Ражапов Қудрат жисмоний тарбия ва спорт тўгаракларига ўқувчиларни жалб қилиб, уларга фан сирларини ўргатмоқда. У мактабда қўл тўпи ва стол теннис тўгараклари ташкил қилиб  ўқувчиларни мунтазам шуғуллантириб келмоқда, но анъанавий очиқ дарслар, қизиқарли спорт мусобақалари ташкил этди.

         Мактабдан ташқари ишлар, тадбирларда хамда спорт  мусобақаларида ўқувчилари фаол қатнашмоқда. Жумладан 2012-2013 ўқув йилида 6 синф ўқувчиси Янгибоев Хусанбой спортнинг кураш  туридан туманда фахрли  2-ўринни,  7 синф ўқувчиси Собирова Дилфуза 200 метрга югуришда туманда 3-ўринни эгаллади. Шунингдек 2013-2014ўқув йилида мактабнинг 5-7синф ўғил болалар қўл тўпи жамоаси ”Умид нихоллари”мусобақасининг туман босқичида 3-ўринни эгаллади, туманда ўтказилган ”Шахмат тахтаси” мусобақасида мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ражапов Шохрух 1-ўринни эгаллади. Ражапов Қудрат ўз фанидан турли кўрик  танловларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Жумладан "Йилнинг энг  яхши фан  ўқитувчиси ” кўрик  танловида жисмоний  тарбия фанидан 2006-йил вилоят босқичида 2-ўринни, 2008-йилда вилоят  босқичида 3-ўринни , 2010-йилда 2-ўринни, 2012-йилда вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида муваффақиятли қатнашиб Халқ таълими вазирлиги томонидан диплом   билан тақдирланди. 

 
 

Mukofot muborak !
Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Октябрь 2023 (3)
Сентябрь 2023 (2)
Июнь 2023 (1)
Май 2023 (3)
Апрель 2023 (1)
Март 2023 (1)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]