gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov
» » СЕРШАБНАМ НИҲОЛ

СЕРШАБНАМ НИҲОЛ

        Мадина Жумабоева дарахт залворини ўзида ҳис қилган навниҳол шоираларимиздан. У ижод оламида кичкиналигидан каттароқ юкка елка тутди. Дунё ва ҳаёт ҳақида катталарга ўхшаб фикр юритишни истади. Шунинг учун ҳам унинг ижодида шаклланиш жараёни узоқроқ давом этди. Ижодининг даслабки босқичидаги насиҳатгўйликдан қутилиб, эндиликда самимий мисралар бита бошлади. У сўзнинг таъмини яхши сезади. Шу сабаб сўздан қаттиқ таъсирланади ва таъсирли масралар битади. Шеърлари кўпинча бир зарб билан ёзилгани учун уларни қайта ишлаш шоира учун – азоб. Шеър устида ишлашдан кўра, ёзмасдан аввал ўз устида ишлашни маъқул кўради. Қаламни масъулият билан  қўлига олади. Ўзини қийнамаган мавзуда ёза олмайди. Шеърни кам ёзишининг сабаби ҳам – шу. Баъзан уни қалам ушлашга мажбур қилган дарднинг юки кичик қалбига оғирлик қилиб қолади:

 


 Мени  сотиб  қўяр  кўзларим,

Сирларимни – гўзал, бетакрор,

Мени  сотиб  қўяр  кўзларим,

Юрак топмас жойида қарор.

  

       Безовта юракнинг қарор топган жойи беқарорлик. Ёш шоиранинг ичида ётган дардлари қоғозга тушганларидан кўра кўпроқ. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Унинг ижодини сўзма-сўз, мисрама-мисра назорат қилишга эҳтиёж жуда кам. У дардини шеърга солишда ўзини ўзи эплайди. Мадина ҳали катта йўлнинг бошида турибди. Қалам соҳибасининг юрагини чирмаб олган икки нарса – мутолаа ва ижод завқи умидимизни алангалатиб турибди. Тонгда шудрингга кўпроқ чўмилган ниҳолнинг дарахтга айланишидан  умидимиз кўпроқ.

                                              

                        Маҳмуд Ражаб                                      

Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]