gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov
» » Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик !

Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик !

                                     

Кеча ким эдик

 

 

Менинг болалик, ўсмирлик даврларим советлар даврига тўғри келди.
  У пайтларда 1-синфдан бошлаб пахта хирмонларига олиб келинган ғўза поялардан пахта тердик, 3-4-синфларда 1, 2-соат дарс ўтиб, пахта далаларида пахта тердик, 5-синфдан бошлаб ўқув йилининг бошидан пахта далаларида эрталаб бошлаб, ҳали ғўза пояларидаги шудринг кетмасдан кун ботиб қолгунга қадар ёмғир, қорга қарамасдан, лойда ҳам пахта терган дамларимиз бўлди. Эсимда 12 декабр куни мактабга ўқишга қайтган пайтларимиз бўлган. Мактаблар ҳам яхши иситилмас, совуқда қишқи кийим бошларни ечмасдан дарсларда қатнашардик. Шунинг учун дарслар ихчамлаштирилиб ўтилар, кўпчилик ўқувчилар мавзуларни яхши ўзлаштира олмасдилар. "Фан олимпиадаси” туман босқичига мактаб ўқувчилари қиш фаслида, совуқда юк машиналарда олиб бориларди. Бунинг оқибатида болаларда турли шамоллаш касалликлари пайдо бўларди.   

                  

 

                                           Бугун ким бўлдик

 

 

Мустакилликнинг дастлабки йилларида Тошкентда олий таълим муассасасида таълим олдим. 1994 йилдан тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактабида иш бошладим. Иш фаолиятим давомида ўқувчиларим фан олимпиадаси, "Билимлар беллашуви”  вилоят, республика босқичларида муваффақиятли иштирок этишди, ХТВ ва ВХТБ фахрий ёрлиқлари, дипломлари билан тақдирландилар. Кўплаб шогирдлар тайёрладим. Мактабимиз, уни битирган ўқувчиларнинг 75-80 фоизи олий ўқув юрти талабалари бўладиган даражага етишди. Мен таълим бераётган мактаб биноси мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида капитал таъмирдан чиқарилаётгани, болалар спорт жамғармаси томонидан жаҳон андозаларига жавоб берадиган 12х24 ўлчамли спорт зали ишга туширилиши ниҳоят даражада қувонтиради. Бу бизнинг кучимизга –куч, ғайратимизга-ғайрат қўшади. Бизни янада иштиёқ билан, шижоат билан меҳнат қилишимизга сабаб бўлади. Бугунги кунда таълим соҳасида устозлар меҳнатининг қадр топаётганини ўзим мисолимда айтадиган бўлсам уч бор ХТВ нинг дипломлари билан тақдирландим. 2006 йилда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан "Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бу эса нафақат мени, балки педагог жамоамизни ҳам бениҳоя даражада рухлантирди, ишчанлик даражасини оширди.

 

 

"Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”

 

Кенжаев Баходир Ўралович
Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]