Гурлан тумани 41-умумий ўрта таълим мактаби ҳузуридаги «Оила – махалла - таълим муассасаси» ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгаши ишчи гуруҳи аъзоларининг
ИШ ТАҚСИМОТИ
№ |
Исм ва фамилияси |
вазифаси |
вазифаси |
Иш тақсимоти |
1 |
Шуҳрат Жуматов |
Мактаб директори |
ҳудудий Жамоат кенгаши раиси |
Жамоат кенгаши фаолиятини ташкил этади ва ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштиради, Жамоат кенгаши йиғилишида хуқуқий норматив ва бошқа ҳужжатларни муҳокама учун киритади, Жамоат кенгаши қарорлари ва тегишли ҳужжатларни тасдиқлайди ва ижросини назорат қилади. Жамоат кенгаши фаолияти юзасидан юқори ташкилотларга ахборот беради. Жамоат кенгашининг давлат ва нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатини бошқаради. Жамоат кенгаши раиси йўқлиги даврида унинг вазифасини ҳамраис бажаради. |
2 |
Гулмирза Жуманиязов |
"Нукус” маҳалла фуқоролар йиғини раиси |
ҳудудий Жамоат кенгаши ҳам раиси |
Фарзандлари тарбияси билан етарлича шуғулланмайдиган ота-оналарни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, уларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш, лозим ҳолларда профилактик тадбирларни белгилаш мақсадида маҳалла фаолларини бириктириш; ёшларга диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг салбий таъсирини тўғри англаб етишига ота-оналар орқали таъсир кўрсатиш; маҳалла худудидаги нотинч оилаларни аниқлаш ва уларда содир этилиши мумкин бўлган келишмовчилик ва низоларнинг олдини олиш; республикамизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқлар тарғиботини ташкил қилиш; таълим муассасалари тавсиясига кўра, иқтидорли ўқувчиларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш; фарзандларига маънавий-аҳлоқий тарбия беришда ижобий натижаларга эришаётган, намунали оилаларни рағбатлантириш (Миннатдорчилик хати ёки эълон қилиш) уларнинг ҳаёт тажрибасини оммалаштириш |
3 |
Хайрулло Сапарбаев |
Гурлан ижтимоий иктисодиёт ва сервис касб- хунар коллеж директори |
ҳудудий Жамоат кенгаши ҳам раиси |
Кенгаш йиғилишларини ташкил этиш, йиғилишда кўриладиган масалаларни тайёрлаш, кенгаш томонидан белгаланган ва ишлаб чиқилган тадбирлар режаларини бажарилишини назорат қилиш, кенгаш томонидан ишлаб чиқилган ва юқори ташкилотлардан келган хужжатларни тайёрлаш умумлаштиришга ёрдам беради. Мактабда ўқув-тарбия жараёнини назорат қилади, вояга етмаганлар ишлари бўйича ташкил этилган тадбирларни амалга оширилишини таъминлашда амалий ёрдам беради. |
4 |
Санобар Аширова |
"Нукус” маҳалла қишлоқ врачлик пункти бош шифокори |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Ўқувчи ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. ОИТС/ОИВ инфекцияси ва чекиш аралашмалари ("Спайс”) тарқалишини олдини олиш ҳамда гиёхвандликка қарши курашишга қаратилган услубий тавсия ва қўлланмаларни мактабга етказиш ва самарали фойдаланишни ташкил этади. |
5 |
Жавлонбек Бобониязов |
"Нукус” маҳалла профилактика инспектори |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Мактаб ва маҳаллалар ҳамкорлигида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида белгиланган тартибда электрон маълумотлар банкини шакллантиради. Ички ишлар органларининг профилактика назоратига ҳамда мактабнинг ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳақида маълумотлар банкини электрон шаклда яратади. Маълумотлар банкини доимий янгилаб боради Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ноижтимоий ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширади. Тарбияси оғир, хавфли гуруҳларга кирувчи ўқувчилар ва диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқароларнинг вояга етмаган фарзандлари, чет элларга чиқиб кетган оилалар, ота-оналар ва уларнинг фарзандлари ҳамда бошқа ноижтимоий ҳаракатлар содир этганларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради, Ички ишлар профилактик ҳисобиниа доимий мониторингини юритади. Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишга мойиллиги бўлган вояга етмаганларни аниқлаш, рўйҳатини шакллантириш, ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ота-оналар иштирокида якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, назоратга олиш. |
6 |
Оқбика Ўразметова |
"Нукус” маҳалла диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси
|
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Маҳаллалардаги ноқобил,нотинч, диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, ушбу оилалар фарзандларининг таълим-тарбияси ва одоб-ахлоқини алоҳида назоратга олишни назорат қилади. Диний либосларда келувчи ўқувчи қизларни рўйҳатга олиш, улар ва уларнинг ота-оналари билан имом хатиб ва отинойилар иштирокида якка тартибда суҳбатлар ўтказиш. |
7 |
Даврон Салаев |
Туман меҳнат ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими вакили |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Ёшларнинг (16 ёш ва ундан юқори) дунё андозаларига мос билим олишлари, касб танлаши, таълим олишлари бўйича иш билан таъминлаш, иқтисодий мустақил бўлишларига шарт-шароит яратиш. Ватан, давлат олдидаги фуқаролик бурчини адо этиш, мустақил оила қуришга йўлланмалар бериш. |
8 |
Дилноза Сафарбоева |
ХТМФМТТЭБ нинг ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари бўйича маъсул ходими |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш. 9-синф битирувчиларини қизиқишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш, ўқувчиларни дарс жараёнига тўлиқ жалб этиш
|
9 |
Аноргул Холмуратова |
Мактабгача таълим муассасаси мудираси |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Фарзанднинг мактабгача бўлган давридаги жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишини таъминлаш борасида уларга расм чизиш, воқеаларни баён қилиш, ўзига-ўзи хизмат қилиш, қўшиқ ва рақсга тушиш, мустақил равишда билим олиш, мактабга тайёрлаш гуруҳлари, "Якшанбалик мактаблари” ишини ташкил қилиш. |
10 |
Баҳодир Кенжаев |
Мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
"Ички тартиб қоидалар” ва "Одоб-ахлоқ қоидалари” талабларига тўлиқ риоя этилишига эришиш, таълим муассасалари негизида "Ота-оналар университетлари” ташкил қилиш ва машғулотларни замонавий шакл ва усулларда олиб бориш, _ хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш, ахборот-коммуникация воситаларидан унумли фойдаланиш бўйича шарт-шароит яратиш, ҳуқуқий тарбияни доимий режа асосида амалга ошириш; тарбия жараёнининг барча иштирокчилари орасида диний экстремизм ва бошқа ғояларнинг кириб келишига қарши муросасиз курашишни ташкил этиш; ёш авлод онги ва шуурига таъсир этиш учун бўлаётган маънавий таҳдидларга нисбатан мунтазам тарбия ва тегишли машғулотлар ёрдамида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, бунда табақалаштирилган ҳолда ёндашиш ва бу фаолиятни узлуксиз олиб бориш; ўқувчи-ёшларда китобхонлик, мутолаа маданияти, бадиий адабиётга муҳаббатни шакллантириб бориш. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда таълим муассасалари ва маҳаллаларда фан, спорт ва қизиқишлар бўйича тўгараклар фаолиятини кучайтириш ва доимий мониторинг юритиш.
|
11 |
Ғайрат Юлдошев |
Гурлан ижтимоий иктисодиёт ва сервис касб- хунар коллеж директори ўринбосари |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш, Ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш; Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, Таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни тизимли амалга ошириш |
12 |
Ислом Эржанов |
мактаб амалиётчи психологи |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Фарзанд тарбиясига оталарнинг эътибори ва масъулиятини кучайтириш мақсадида ҳар чоракнинг охирги якшанба куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамкорлигида ўтказиш. Ёш оилалар билан ишлаш. Ёш ота-оналарга фарзанд ва унинг тарбияси ҳақида педагогик, тиббий тушунчалар бериш ва бу тадбирларга тиббиёт ходимларини, ибратли оилаларни жалб қилиш (ёш оилаларни оилавий шароитини ўрганиб чиқиш ва доимо маънавий томондан қўллаб-қувватлаш). 9-синф битирувчиларини қизиқишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш, ўқувчиларни дарс жараёнига тўлиқ жалб этиш . |
13 |
Юлдуз Омонова |
Гурлан ижтимоий иктисодиёт ва сервис касб- хунар коллежи психологи |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор, тарбияси оғир, таълим муассасаси ва ички ишлар идоралари профилактика рўйхатида олинган, диний экстремистик оқимга мансуб оилалар фарзандлари, диний кийимларда келувчи ўқувчи қизлар, шунингдек, дарс вақтида масжидга қатнайдиган ўқувчиларга масъулларни бириктириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбияси ва ҳулқ-атворини алоҳида назоратга олиш. Вояга етмаганларнинг назоратсизлигини олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган ва тунги вақтларда "Интернет–кафе” ва "Компьютер клуб”ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш бўйича Жамоат кенгаши аъзолари билан "Ўқувчи”, "Давомат” каби рейдларни тизимли ўтказиш, рейдлар давмида аниқланган ўқувчиларни ўқишга қайтариш. |
14 |
Жамшид Хўжаматов |
мактаб ота-оналар қўмитаси раиси |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
"Бир болага етти қўшни ота-она” шиори остида таълим муассасалари ва маҳаллаларда "Оила - муқаддас тушунча”, "Оилавий анъаналар”, "Маҳалла ва оила маънавиятининг мустаҳкамлиги”, "Ота ва она - оила таянчи”, "Оилада шарқона садоқат” мавзуларида суҳбатлар ва савол-жавоб кечалари ташкил этиш. |
15 |
Феруза Аллаберганова |
фаол синф раҳбари |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Кичик (6-11 ёш) мактаб ёшидаги даврда болаларнинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий шаклланишини таъминлаш, уларнинг иқтидори, қизиқиши ва ақлий имкониятларини аниқлаш, уларда ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш, бўш вақтини тўғри ташкил қилиш, атроф-муҳитга онгли муносабатни, ватанпарварликни шакллантириш. Ўсмирларнинг (11-16 ёш) қизиқиши, билимга чанқоқлик ва ақл-заковатини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаолиятга тортиш, жисмонан соғлом бўлишини таъминлаш, турли касбларга йўналтириш, жамоатчилик асосида ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, ўз хатти-ҳаракатлари учун қонун, жамоатчилик ва ота-она олдида жавобгарлик туйғусини шакллантириш. Ўқувчи-қизларнинг соғлигини мунтазам назорат қилиб бориш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оила бюджетини шакллантириш бўйича билимларини ошириш. |
16 |
Тўлибой Аманбоев |
Ҳаётий тажрибага эга бўлган ота-она |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбия олиш жараёнида турли хил чалғитувчи воситалар (уяли алоқа воситалари, видеотасмалар, интернет тармоғидаги маълумотлар, компьютердаги ўйинлар)нинг зарари ва уларнинг оқибатларини олдини олиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. Нотинч оилалар бошлиқлари билан тушунтириш ишлари олиб бориш |
17 |
Отажон Мавланов |
Ҳаётий тажрибага эга бўлган ота-она |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
Ўқувчиларнинг ойда камида битта бадиий китоб ўқишини, синф ва гуруҳ раҳбарлари ва ота-оналар кузатувида маданият масканларига (театр, музей, истироҳат боғлари, тарихий қадамжолар, табиатнинг бетакрор гўшаларига) боришларини маҳаллаларда ва ота-оналар ўртасида кенг тарғиб қилиш . ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб бориш. |
18 |
Дилрабо Нурметова |
Мактаб ёшлар етакчиси |
ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоси |
"Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти фаолиятини кучайтириш, лидерликни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш. Вояга етмаганларнинг назоратсизлигини олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган ва тунги вақтларда "Интернет–кафе” ва "Компьютер клуб”ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш бўйича Жамоат кенгаши аъзолари билан "Ўқувчи”, "Давомат” каби рейдларни тизимли ўтказиш, рейдлар давмида аниқланган ўқувчиларни ўқишга қайтариш. Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялаш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш. Жамоат кенгаши иш ҳужжатларини юритади |