gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov
» » “Yosh qutqaruvchi” klublari o`rtasidagi ko`rgazmali musobaqa

“Yosh qutqaruvchi” klublari o`rtasidagi ko`rgazmali musobaqa

2016 yil 10 fevral kuni tumandagi 2-umumiy o`rta ta’lim maktabi stadionida tuman "Yosh qutqaruvchi” klublari o`rtasidagi ko`rgazmali musobaqa bo`lib o`tdi. Unda qatnashgan maktabimiz jamoasi quyidagi mazmundagi faxriy yorliq bilan taqdirlandi: " Gurlan tumani XTMFMTTEB 41-maktab "Lochin” jamoasini sodir bo`lishi mumkin bo`lgan favqulodda vaziyatda to`g`ri harakat qilish malakasiga ega bo`lib "Yosh qutqaruvchilar” musobaqasida faxrli  I–o`rinni   egallagani uchun ushbu faxriy yorlig`i  bilan  mukofotlanadi. 10 fevral 2016 yil . №03/50.” Maktab jismoniy tarbiya fani o`qituvchisi Rajapov Qudrat, o`quvchilar: Eshchanov Azimboy, Rimboyev Nodirbek, Yangiboyev Husan, Atajanov Og`abek, Yo`ldoshev Bobur, O`razmetova Yorqinoy (9-sinf), Nazarov Sardorbek(8-sinf), Tursunboyeva Xolida(7-sinf) lardan iborat jamoa shunday ajoyib  yutuqqa erishdi. Barcha jamoa a’zolarini ushbu yutuq bilan tabriklaymiz .

Мусобақа ўтказишдан мақсад:

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан "Ёш қутқарувчи” ўсмирлар мусобақасида иштирок этувчи ёшларни жисмонан бақувват, руҳан соғлом, кучли ва иродали, матонатлилик руҳида тарбиялаш, ностандарт вақтларда тушкунликка тушмасдан тўғри қарор қабул қилишга шунингдек улар онгида фавқулодда вазиятларда тўғри харакат қилишга оид тушунча, билим ҳамда кўникмаларни шакллантириш.

Мусобақа  қатнашчилари 

8 нафар ўқувчи

Шу жумладан :   -

команда бошлиғи  -  1 нафар  ўқувчи  (ўғил бола)

                   - қутқарувчилар      -  3 нафар  ўқувчи  (ўғил бола)

                               - ёш ҳамширалар     -  2 нафар  ўқувчи  ( қиз бола)

                               - захира                      -  2 нафар  ўқувчи

Гуруҳлар фақатгина мусобақада қатнашаётган таълим муассасаси ўқувчиларидан

иборат тартибда тузилади.

 

 

 

 

"Ёш қутқарувчи” спорт мусобоқаси шартлари ва баҳолаш мезонлари:

Мусобақа бешта шарт асосида ўтказилади. Жамоалар ўртасида қуръа ташлаш орқали шартларни бажариш кетма-кетлиги аниқланади.

Мусобақа иштирокчиларига қўйиладиган талаблар: гуруҳнинг кийимининг ўзига хослиги, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари кийими ва бошқа ташкилотларни махсус кийимларидан фойдаланилмаганлиги, лекин гуруҳларнинг кийимларида ҳарбий ватанпарварлик шукуҳи акс этиб туриши ҳамда бош кийими бир турда бўлиши, шахснинг тасдиқловчи кўкрак гувоҳномаси (10х6) нинг мавжудлиги, шунингдек кўкрак гувоҳномасида мусобақа қатнашчисининг исми, шарифи ва фамилияси ёзилиши, унда 4х6 см ҳажли фотосурат ёпириштирилганлиги ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши;

- ҳар бир мусобақа қатнашчилари билан спорт мусобақаси давомида  хавфсизлик чораларига риоя қилишлари бўйича йўриқномадан ўтказилиши ва соғлиги тўғрисида маълумотномалар тақдим этилиши шарт.

Мусобақанинг биринчи шартида, гурухларга бештадан Фавқулодда вазиятлар борасида умумий саволлар берилади ва беш баллик тизимда бахоланади.(назарий)

Саволлар:

1.           Фавқулодда вазиятга тариф беринг.

2.           Фавқулодда вазиятларнинг турларини айтинг.

3.           Техноген тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг (мисоллар келтиринг).

4.           Табиий тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг(мисоллар келтиринг).

5.           Сел нима унга тариф беринг. Сел келиш сабаблари. Сел келганда аҳолининг ҳаракати.

6.           Қор кўчкисига тариф беринг. Қор кўчкисининг сабаблари.

7.           Ер кўчкисига тариф беринг, сабаблари. Ер кўчкиси содир бўлганда сизнинг ҳаракатингиз.

8.           Зилзилага тариф беринг. Зилзила бўлганда сизнинг ҳаракатингиз.

9.           Қутқарувчи бу-?

10.      Қутқарув ишлари бу - ?                                                                                                                

 

Мусобақанинг иккинчи  шартида, жабрланувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича учта амалий саволлар берилади ва гуруҳ томонидан бажарилиши текширилади. Ҳаракат 10 баллик тизимда бахоҳоланади.

Саволлар:

Қон тўхтатиш (жугут қўйиш), синган жойларга шина қўйиш (оёқ ва қўл қисмига), бошга боғлам қўйиш, тана куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш, чўккан одамга биринчи ёрдам кўрсатиш, жабирланувчига сунъий нафас бериш, ис ёки табиий газдан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш.

 Мусобақанинг  учинчи  шартида, дарёдан арқонлар ёрдамида ўтиш(переправа), ҳамда белгиланган вақтда палатка ёйиш машқини бажариш. Ушбу шарт 10 баллик тизимда бахоланади.

Мусобақанинг тўртинчи  шартида, гуруҳ иштирокчилари ҳар бири билет тортиш йўли билан билетда кўрсатилган тугунни арқон ёрдамида боғлаш усулини бажаради. Қутқарув анжомларидан қандай ҳолатларда ва усулларда фойдаланиш зарурлигини, ўз-ўзини сақлаш тизимларини кийиш, арқон ёрдамида юқорига (жумар ёрдамида) кўтарилиш ва 6 метр баландликдан пастга тушиш машқларини амалда бажаради. Ушбу шарт 15 баллик тизимда бахоланади.

Мусобақанинг бешинчи  шартида, гуруҳлар ўртасида 60 мга тўсиқлар оша эстафетали югуриш.

Ушбу шартларда аниқлик ва тезкорлик билан харакат қилган ҳамда шартларни тўлиқ, тўғри бажарган гуруҳ мусобоқа ғолиби ҳисобланади.

 

Мусобақа номинациялари бўйича номзодларни аниқлаш.

Мусобақалар давомида ўзини хар томонлама ғалаба бўлган интилишларини кўрсатган жамоага "Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилади. Агар мусобақа давомида икки гуруҳ томонидан юқоридаги каби  ғалаба бўлган иштиёқ бўйича номинацияда баллар бир хил бўлиб қолса, хакамлар хайъати яшириш овоз бериш йўли билан аниқланади.

Мусобақалар давомида ўзини хар томонлама чаққонлиги, билимдонлиги, тезкор харкатлари билан гуруҳ ғолиб бўлишига катта ҳисса қўшган иштирокчи ўғли ёки  "Энг яхши иштирокчи”  (қиз болага) "Энг яхши спортчи” (ўғил бола, қиз болага) номинацияси бўйича ғолиб деб топилади.

 

 


Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]