2016 йил 2 январь 1-сонли Буйруғи Урганч шаҳри
Хоразм вилояти умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида.
Хоразм вилоят умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақаси иқтидорли ва қоблиятли ўқувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш, ўқувчи-ёшларни тарихимиз, миллий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятлар, миллий ғояларга садоқат ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида
Буюраман:
1 Хоразм вилояти умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари орасидан иқтидорли ва қоблиятли ўқувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш, ўқувчи-ёшларни тарихимиз, миллий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятлар, миллий ғояларга садоқат ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақаси 2015-2016 ўқув йилининг 2-ярим йиллигидан бошлаб тасдиқланган жадвал асосида ўтказилсин.
2.Интеллектуал мусобақанинг Низоми 1-иловага, ўтказиш тартиби 2-иловага, ўтказиш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Вилоят халқ таълими бошқармаси Таълим маркази раҳбари Б.Қўчқаровга:
-мусобақани вилоят финал босқичини тасдиқланган Низом асосида ташкил этиш ва ўтказишни назоратга олиш топширилсин.
4.Барча туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлими мудирларига:
-интеллектуал мусобақани Низоми ва ўтказиш бўйича жадвални барча умумтаълим мактабларига етказиш;
-интеллектуал мусобақани барча умумтаълим мактабларида ва туман босқичини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш;
-туман терма жамоасини якуний вилоят финал босқичига белгиланган тартибда олиб келиш ва иштирокини таъминлаш вазифалари топширилсин.
5. Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳисобчиси О.Рамазановга:
-мусобақанинг финал босқичи ғолиблари, уларни мусобақага тайёрлаган ўқитувчиларни вилоят халқ таълими бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш вазифалари топширилсин.
6.Ушбу буйруқни ижросини назорат қилиш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Тиллаев зиммасига юклатилсин.
Вилоят халқ таълими
бошқармаси бошлиғи: Э.Худайназаров.
Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 1 январь 1-сонли буйруғига 1-илова
Хоразм вилояти умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари
ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақасини ташкил
этиш ва ўтказиш тўғрисида
Н И З О М .
I. Умумий қоидалар
1.1.Хоразм вилоят умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақаси иқтидорли ва қобилятли ўқувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш, ўқувчи-ёшларни тарихимиз, миллий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятлар, миллий ғояларга садоқат ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилади.
1.2. Мазкур Низом умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобқасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
II. Мусобақанинг мақсад ва вазифалари
2.1.Хоразм вилоят умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақасини ўтказишнинг асосий мақсади:
а) ўқувчи ёшларниинг истеъдоди ва ижодий қобилятларини намоён қилиш;
б)ўқувчи-ёшларни тарихимиз, миллий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятлар, миллий ғояларга садоқат ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш;
в) уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш, муносиб тақдирлаш;
г)ижодий қоблиятларининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
2.2. Мусобақанинг вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
*ўқувчи-ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, уларни эркин фикрлашга, зукколикка, топқирликка, зийракликка ўргатиш ва билимларга бўлган қизиқишларини орттириш;
*уларга миллий ғоя, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, комил инсонийлик тушунчалари ҳақидаги тамойилларни сингдириш;
*ўқувчилар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш.
III. Мусобақани ўткази тартиби
3.1.Мусобақа уч босқичда (8-9-синф ўқувчилари ўртасида) ўтказилади:
*биринчи босқич- мактабларда (синфлар кесимида, мактабда ўтказилади);
*иккинчи босқич- мактаблараро (терма жамоа, туманда ўтказилади);
*учинчи босқич- туманлараро (терма жамоа, вилоятда ўтказилади).
3.2.Мусобақа тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.
3.3.Мусобақада иштирок этаётган жамоалар мактаб ва туман раҳбарияти томонидан сараланган, билимли, нутқи равон ўқувчи-ёшлардан ташкил топиши лозим.
3.4.Иштирокчиларнинг кийиниш маданиятига алоҳида эътибор берилиши ва бир хил рангдаги кийимда бўлишлари талаб этилади.
3.5.Мусобақада қатнашувчи ўқувчиларнинг рўйхати бир ҳафта олдин юқори таълим органига тақдим этилади.
3.6.Мусобақада жамоа таркибида 7 нафардан ўқувчи иштирок қилади.
3.7.Иштирокчиларнинг билим, кўникма ва маҳоратларини энг камида уч кишидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати таҳлили қилишади ва баҳолаб боришади.
3.8.Мусобақа даврида учрайдиган келишмовчиликлар ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳал қилинади. Кейинги эътирозлар инобатга олинмайди.
IY. Мусобақа шартлари ва баҳолаш мезони
4.1.Мусобақа асосан қуйидаги фанлардан назарий ва амалий тарзда бўлиб ўтади:
*ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кимё, математика, физика, информатика, биология, география, чет тили, чизмачилик, ҳуқуқ, жисмоний тарбия, мусиқа, иқтисодий билим асослари, рус тили ва адабиёти ва миллий ғоя ва маънавият асослари каби фанлар.
4.2.Саволлар тузилишига кўра тест, тезкор ва амалий бўлиши мумкин.
4.3.Амалий топшириқларда ноутбук компьютерларидан фойдаланилади.
4.4.Билимлар берилган жавобларнинг аниқлигига ҳамда амалий топшириқларнинг бажарилишига кўра 5 ва 7 баллик тизим бўйича баҳолаб борилади.
4.5.Булардан ташқари қатнашчилар яна "Баҳри байт”, "Бошқотирма” ва расмга қараб чет тилида (асосан инглиз тили) ҳикоя тузиш каби шартларга ҳам тайёр бўлишлари лозим.
4.6.Шунингдек, мусобақа давомида иштирокчилар билан келажак орзулари, қизиқишлари, ўзлари таълим олаётган мактаб ҳақида қисқа савол-жавоблар ўтказилиб борилади.
4.7.Ғолиблик жамоаларнинг тўплаган баллари натижасига кўра аниқланади.
IY. Мусобақа шартлари ва баҳолаш мезони
5.1.Мусобақанинг финал босқичи ғолиблари, уларни мусобақага тайёрлаган устоз ўқитувчилар вилоят халқ таълими бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги телефонларга мурожаат қилиш мумкин: (62) 228-11-61, 228-11-32
Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 1 январь 1-сонли буйруғига 2-илова
Хоразм вилояти умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари
ўртасида "Ўйла, изла, топ!” интеллектуал мусобақасини ўтказиш
Т А Р Т И Б И .
Мусобақа 5 та шарт бўйича бўлиб ўтади
1. Жамоанинг таништирув қисми. (5 дақиқа)
2. Умумий ўрта таълим бўйича 16 та фанлардан сайланган 3 та фан бўйича 21 та саволга жавоб бериш. (25 дақиқа)
3. "Баҳри байт”. (5 дақиқа)
4. Бошқотирма. (5 дақиқа)
5. Расмга қараб ҳикоя тузиш (10 дақиқа)
Шартлар орасида туман мусиқа мактаби ўқувчилари (3 нафар) томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар бўлади. Ҳар бир жамоа биттадан чиқиш қилади. (5 дақиқа)
Ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги телефонларга мурожаат қилиш мумкин: (62) 228-11-61, 228-11-32