gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov

She`riyat gulshani

 

 

Ушбу "Жаннат боғи” китоби қуйидаги шеърлар тўпламини ўз ичига олган.

          Жаннат боғи,Чин бахт, Ватаним, Бағринг очармисан, Мангу баҳор, Она қишлоғим, Бахт йўли, Мен ўзбек фарзандиман, Отамнинг дуолари, Мунисам онам, Шоирлар, Устозларимга, Саҳродаги баҳор, Ғурур саховати, Хаёлимда яшайсан мангу, Бахтим истиқлол, Тақдир ўйини, Оллох мўжизаси, Бу фоний дунё, Тоқатларим тоқ, Шу кунлар, Кўнгил сўқмоғида, Орзуимдаги алпомишим, Ёр-ёрларсиз дунёни тарк этган қиз, Қуёш. Жумладан ....


 

УСТОЗЛАРИМГА


Меҳр деб аталмиш кемани кўрдим,
Дарёдек тошиққан кўзларингизда.
Олтиндан қимматли гавҳарлар тердим,
Қалбимга нур берган сўзларингизда.


Йул юриб борасиз хаёлдек узун,
Бехишту законинг нури таралар.
Сиз ила кўнглимнинг қиблагоҳига,
Уфқ билан туташган юлдуз мўралар.


Ишончни оқлайман бир куни, албат,
Халқимга суянчиқ, дарддош бўламан.
Сиз каби жонимдан кўриб зиёда,
Мурғак қалблар учун бардош бўламан.


Кувончдан йиғларсиз, дилдан суюниб.
Мен учун кўзмунчоқ кўзда ёшингиз.
Бир умр бош уриб, ўпиб ўтарман,
Умримнинг гултожи-хоки пойингиз.


Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]