gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov
» » “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида

“Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида

Ассалому-алайкум, ўқув семинар иштирокчилари!

 

Ҳурматли Жамоат кенгаши аъзолари!

 

Ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш  жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмайди.

Ёш авлодни маънавий-ахлоқий, маданий-маърифий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялаш иши биринчи навбатда оиладан бошланади. Бу борада баркамол авлодни тарбиялашда ота-она, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Айниқса, ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш ўсмирлар орасида қаровсизлик, тартиббузарлик, жиноятчилик ва шунга ўхшаш маиший бузуқликлар билан шуғулланишнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир.

Боланинг қандай инсон бўлиб вояга етиши ота-она тарбияси ва атроф – муҳит таъсирига боғлиқ. Бола тарбиясида уларнинг ёш жиҳатига, руҳият ва тушунчасига, феъл-атворига алоҳида аҳамият бериш зарурдир.

Юртбошимиз "Юксак маънавият–енгилмас куч” китобида "..Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар,  иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир” деб таъкидлаган. Ушбу талаб асосида мамлакатимизда насли тоза, жисмонан соғлом, билим ва тафаккури ўткир, маънавиятли, аниқ касбга ва мутахассисликка эга, ғоявий собитқадам фарзандлар, яъни баркамол авлод модели яратилди ва уни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Эндиликда ёшлар миллати, халқи, қолаверса, ўзи ва оиласи манфаатлари учун эркин меҳнат қилиш имкониятига эга бўлди. Бундай муҳим ижтимоий ўзгаришлар мустақил давлатимиз Конституциясида, "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси” ва бошқа тегишли қонунларда умуминсоний қадриятларга мувофиқ равишда мустаҳкамлаб қўйилган. Буларнинг барчаси ёшларда янгича тафаккурни, миллий, ижтимоий-сиёсий онгни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Шундай экан, ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган, оилада – ота-оналар, маҳаллада – қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасасида – ўқитувчи ва мураббийлар келгуси авлод баркамоллиги ҳамда ўғил-қизларимизнинг улуғ аждодларимизга хос оқил бўлишлари учун  масъулдирлар.

Хуллас, тарбия ишларини ҳамкорликда олиб борилиши доимо ижобий натижа берган. Ушбу ишларни тизимли олиб бориш ва мувофиқлаштиришга бўлган эҳтиёж бугунги таълим-тарбия жараёнига масъул вазирлик, манфаатдор ташкилот ва идоралар олдига долзарб вазифаларни қўймоқда.

Мазкур вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда оила, маҳалла, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги алоҳида ўрин тутади.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Бугунги намунавий ўқув семинарни ташкил этилиши ва унга  ҳукуматимиз даражасида  эътибор берилиши ҳам бежиз эмас. Шундай экан, барча семинар иштирокчилари Сизлар учун тайёрланган маърузаларда илгари суриладиган эзгу ғоялар ва тавсиялардан мақсадли фойдаланиб, мустаҳкам ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, фаолиятингиздаги мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш, уни янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлик ва натижадорликка эришишингизда дастуриамал бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, "Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг  69-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 175-сонли қарори қабул қилиниб, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятига асос солинди.

Мазкур қарор билан, 4 йўналишдан иборат "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси,  Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг ВХТБ ҳамда ХТМФМТТЭБ ҳузуридаги "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий  жамоат кенгашларининг намунавий таркиблари, шунингдек, Жамоат кенгашининг дастлабки, йиғилиши қарори билан Жамоат кенгашининг Низоми тасдиқланди.

Айни кунда, ХТМФМТТЭБ ҳузурида таълим муассасалари ва идоралардан таркиб топган Жамоат кенгаши, шу билан бирга 42 та умумтаълим мактаблари ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий Жамоат кенгашлари йиллик режа асосида фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудий Жамоат кенгашлари жойлардаги таълим муассасалдари ва идораларнинг қуйи бўғинлари ҳамда тумандаги жами 7 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳудудий Жамоат кенгашларининг фаолияти ҳудудларга масъул этиб  бириктирилган Жамоат кенгаши аъзолари, хусусан, Гурлан туманига масъул ВХТБ ўринбосари ( Б.Тиллаев) кўмагида "Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги механизми” ва "Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” номли услубий қўлланмалар асосида ташкил этилиб, мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Шунингдек, Жамоат кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган методологик таъминоти бойитилди.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Маълумки, таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
(41-модда) белгилаб қўйилган. Бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.

Мазкур ишларни кучайтириш, баркамол авлодни тарбиялашда ота-она, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бугунги ўқув семинарда иштирок этаётган Жамоат кенгашига аъзо бўлган ташкилотлар, идоралар ва кенг жамоатчиликнинг ишидир.

Шундай экан, жойларда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш,  Жамоат кенгашининг Низоми асосида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, ҳудудий Жамоат кенгашлари таркибини тўғри шакллантириш Жамоат кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳудудий Жамоат кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этиш,  ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш мақсадида, яна бир бор ҳудудий Жамоат кенгашлари қандай таркибда шакллантирилиши лозимлиги ҳақида тўҳталмоқчиман. Масалан:

ХТМФМТТЭБлари ҳузуридаги Жамоат кенгашлари 22 нафар аъзолардан шакллантирилади. Булар:

1. ХТМФМТТЭТБ мудири - Жамоат кенгаши раиси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси ва таянч ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори – Жамоат кенгаши ҳамраиси ҳисобланади.

Аъзолар қуйидаги таркибда шакллантирилади:

2. Туман Хотин-қизлар қўмитаси вакили

3. Туман тиббиёт бўлими бошлиғи

4. "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман  бўлими раиси

5. Туман меҳнат ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

6. Туман прокуратураси ва Ички ишлар бўлими вакили (2 нафар)

7. Туман ҳокимлиги қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия котиби

8. Фаол умумтаълим мактаби ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорлари (2 нафар)

9. Таянч маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи (2 нафар)

10. ХТМФМТТЭТБ ва таянч ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари бўйича масъул ходимлар (2 нафар)

11. ХТМФМТТЭТБ мактабгача таълим муассасалари услубчиси

12. Таянч таълим муассасаларидаги ота-оналар қўмита раислари
(2 нафар)

13. Таянч таълим муассасаларидаги фаол синф (гуруҳ) раҳбарлари
(2 нафар)

14. Котиб (Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича шўъба раҳбари)

Умумтаълим мактаблари ҳузуридаги Жамоат кенгашлари
18 нафар аъзолардан шакллантирилади. Булар:

1. Мактаб директори - Жамоат кенгаши раиси, "Маҳалла” фуқаролар йиғини раиси ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори (айрим ҳолларда мактаб ҳудудига яқин жойлашган АЛ ва КХК) - Жамоат кенгаши ҳамраиси ҳисобланади.

Аъзолар қуйидаги таркибда шакллантирилади:

2. Ҳудудий тиббиёт шифохонаси (ҚВП) бош шифокори

3. Маҳалла профилактика инспектори

4. Маҳалланинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси

5. Туман меҳнат ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими вакили

6. ХТМФМТТЭТБнинг ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари бўйича масъул ходими

7. Маҳалла ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси мудираси

8. Умумтаълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори ўринбосари (2 нафар)

9. Умумтаълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими муассасаси психологи (2 нафар)

10. Ота-оналар қўмитаси раиси ва  синф раҳбари (2 нафар)

11. Ҳаётий тажрибага эга бўлган ва эл ҳурматига сазовор бўлган ота-оналар (2 нафар)

12. Котиб (Бошланғич ташкилот етакчиси)

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Сизларда савол туғилиши табиий, айни кунда биз Жамоат кенгаши аъзолари қандай иш билан шуғулланамиз лозим, нималарга эътибор қаратишимиз керак?

Бу борада, Жамоат кенгашининг Низомидан келиб чиқиб, Жамоат кенгашининг асосий вазифаларига тўҳталиб ўтмоқчиман: 

1. Ота-она, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шу орқали ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, ўзаро муносабати ва масъулиятини кучайтириш.

2. Жамоат кенгашлари фаолиятини методик таъминлаш, таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш.

3. Вояга етмаганларнинг қаровсизлиги ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, ёшларни турли ёт ғоялар таҳдидидан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

4. 9-синф битирувчиларини қизиқишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш, ўқувчиларни дарс жараёнига тўлиқ жалб этиш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш.

5. Маънавий-маърифий тадбирлар орқали юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, айниқса, таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликни узвий хабардорлигини таъминлаш.

6. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

7. Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Мазкур вазифаларнинг жойлардаги ижросига масъулият билан ёндашиш, сифатли ва тўлақонли амалга ошириш, самарадорлик ва натижадорликка эришиш барча масъул субъектлар – аввало оила, маҳалла, таълим муассасасининг, шунингдек, тегишли давлат органлари, бизнес вакиллари, нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигидаги  муҳим вазифасидир.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Эътиборингизни, ҳудудий Жамоат кенгашлари аъзоларига тааллуқли бўлган асосий вазифаларнинг моҳияти ҳамда амалиётда тадбиқ этишдаги ҳамкорлик йўналишларига қаратмоқчиман. Аввало, Жамоат кенгаши раиси, яъни, ХТМФМТТЭБ мудири ва умумтаълим мактаби директорининг вазифаларини қайд этиб ўтсам.

Жамоат кенгаши раиси - Жамоат кенгаши фаолиятини ташкил этади ва ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштиради, Жамоат кенгаши йиғилишида хуқуқий норматив ва бошқа меъёрий хужжатларни муҳокама учун киритади, Жамоат кенгаши қарорлари, тегишли ҳужжатларни тасдиқлайди ва ижросини назорат қилади. Фаолият доирасида юқори ташкилотларга ахборот беради.

Жамоат кенгаши аъзолари - Жамоат кенгаши Низоми ҳамда йиллик режасига мувофиқ, соҳа йўналишларини инобатга олган ҳолда иш фаолиятлари ташкил этилади. Жамоат кенгаши аъзолари ўз йўналишлари бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштиради, тегишли услубий ёрдам кўрсатади, режалаштирилган вазифаларнинг бажарилишини ўрганади, кўмаклашади ва назорат қилади. Шунингдек, Жамоат кенгаши раиси томонидан аъзолар учун иш самарадорлигини ошириш қаратилган вазифаларни белгиланади.

Ҳар бир аъзо ўз йўналишида ҳамда масъул этиб бириктирилган таълим муассасаси ҳузуридаги Жамоат кенгаши фаолиятидаги мавжуд муаммо ва аниқланган камчиликларни Жамоат кенгашининг йиғилишида муҳокамага олиб чиқади, йиғилиш қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини шахсан масъуллигида  таъминлайди, навбатдаги йиғилишда ҳисобот беради.

Жамоат кенгашлари йиғилишларининг навбатлилиги қуйидаги тартибда белгиланган, жумладан,  республикада йилда икки марта, ҳудудий халқ таълими бошқармаларида ҳар чоракда, туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБда ҳар икки ойда ва умумтаълим мактабларида ҳар ойда.

Шу ўринда, таъкидлаш лозимки, Жамоат кенгашининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда Жамоат кенгаши аъзолари учун ҳудудий ўқувлар ташкил этиш, методик ёрдам кўрсатиш ва илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ресурс маркази ташкил этилган.

Ушбу марказ фаолиятидан мақсадли фойдаланишни таклиф этаман.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Бугунги ўқув семинар давомида маърузачилар томонидан ўз соҳа йўналишларида долзарб вазифаларни кенгроқ очиб беришларини инобатга олиб, таълим ходими сифатида соҳа йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътиборингизни қаратмоқчиман.

Баркамол авлодни тарбиялашда асосий бўғинлардан бири, ота-оналар ва маҳалла билан яқин ҳамкор, таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишга масъул бўлган таълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

1. Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган,  миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялаш.

2. Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ички тартиб одоб-ахлоқ қоидаларига  тўлиқ амал қилишини таъминлаш.

3. Таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш.

4. Ўқувчилар ўртасида миллий мафкурани тарғиб қилиш, ақидапарастлик, диний экстремизм ва миллий тараққиётимизга зарарли бошқа ғояларнинг кириб келишига қарши муросасиз курашишни ташкил этиш.

5. Ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбия олиш жараёнида турли хил чалғитувчи воситалар (уяли алоқа воситалари, видеотасмалар, интернет тармоғидаги маълумотлар, компьютердаги ўйинлар)нинг зарари ва уларнинг оқибатларини олдини олиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

6. Ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор, тарбияси оғир, таълим муассасаси ва ички ишлар идоралари профилактика рўйхатида олинган, диний экстремистик оқимга мансуб оилалар фарзандлари, диний кийимларда келувчи ўқувчи қизлар, шунингдек, дарс вақтида масжидга қатнайдиган ўқувчиларга масъулларни бириктириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбияси ва ҳулқ-атворини алоҳида назоратга олиш.

7. Таълим муассасаларидаги давоматни таъминлаш ва яхшилаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

8. Вояга етмаганларнинг назоратсизлигини олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган ва тунги вақтларда "Интернет–кафе” ва "Компьютер клуб”ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш бўйича Жамоат кенгаши аъзолари билан "Ўқувчи”, "Давомат” каби рейдларни тизимли ўтказиш, рейдлар давмида аниқланган ўқувчиларни ўқишга қайтариш.

9. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда таълим муассасалари ва маҳаллаларда фан, спорт ва қизиқишлар бўйича тўгараклар фаолиятини  кучайтириш ва доимий мониторинг юритиш.

10. "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, етакчиларга методик ёрдам кўрсатиш, лидерликни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш.

11. 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳолатини қатъий назоратга олиш.

12. Ўзаро тезкор ахборот алмашувини йўлга қўйиш, ҳар бир содир этилган жиноятга – фавқулотда вазият деб қараш, "Умумтаълим мактаби ўқувчиси томонидан содир этилган жиноят бўйича профилактик тадбир” бўйича йўриқнома (хизмат суруштируви) ҳамда ягона ҳисобот шакли асосида иш юритиш.

13. Таълим муассасаларида маънавий-маданий тадбирлар, турли йўналишдаги кўрик-танлов ва мусобақаларни Жамоат кенгаши аъзолари иштирокида мазмунли, оммавийлиги ва натижадорлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш.

14. Ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва фаол Жамоат кенгаши аъзоларини рағбатлантиришни (эътироф этиш, миннатдорчилик билдириш, фахрий ёрлиқ бериш, давлат ва тармоқ мукофотларига тавсия этиш, моддий рағбатлантириш ва ҳ.) тизимли амалга ошириш.

15. Таълим муассасалари ҳудуди ва ўқув хоналарини тоза, озода сақлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этишда ўқувчилар фаоллигини ошириш.

16. Ҳамкорликда олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб боришдир.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Юқорида қайд этилган вазифаларнинг ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида айни кунда амалиётга жорий этилган  айрим меъёрий хужжатлар билан таништиришни ўринли деб биламан.

Бу ҳам бўлса, Жамоат кенгаши аъзоларига маълумот сифатида, қолаверса, таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, ўқув-тарбия жараёнининг сифатини ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда кенг жамоатчилик назоратини кучайтиришда омил бўлиб хизмат қилади. Хусусан:

1. Барча таълим муассасаларида ўқув ҳафтанинг душанба куни  "Эрталабки сафланиш” тадбири билан бошланиши, унда ўқувчилар томонидан Давлат байроғини кўтарилиши ва мадҳияни жонли ижро қилиниши, шунингдек, "Дунё ва юртимиздаги янгиликлар” мавзусида дунёдаги ва юртимиз ҳаётига оид энг муҳим маълумотлар бериб борилиши йўлга қўйилди.

2. Ўқув-тарбия жараёнида ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, шахсий фазилатларини ривожлантириш ва ўқувчилар ва педагог ходимлар ўртасида ўзаро ижодий рақобатни кучайтириш мақсадида ҳафта кунларига ном берилиб, алоҳида мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. (душанба куни – "Иқтисодий билимлар куни”, сешанба куни – "Спорт ва соғломлаштириш куни”, чоршанба куни "Ҳуқуқий саводхонликни ошириш куни”, пайшанба куни "Ота-оналар куни”, жума куни "Маънавият куни” ва шанба куни "Озодалик куни).

3. Таълим муассасаларида кийиниш маданиятини шакллантириш орқали ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг эстетик савиясини ошириш ва таълим муассасаларида ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига эришиш мақсадида 2012-2013 ўқув йилидан мактабларда тўлиқ ўқувчилар формаси жорий этилди.

4. Ҳар ҳафтанинг жума кунлари "Маънавият куни”, 1-соатда "Тарбиявий соат”,  ҳар ойда муҳим саналарга бағишланган "Маънавият ҳафталиги”, педагог ходимлар учун ҳар ойнинг охирги жума кунлари "Маънавият соати”нинг ташкил этилиши давлат ва нодавлат ташкилотлар, ота-оналарнинг ўзаро  ҳамкорлигини жонлантиришга туртки бўлди.

5. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёни сифатини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларнинг машғулотларга пухта тайёргарлик кўрган ҳолда дарсларни ўтишларига, таълим сифатини оширишга қаратилган "Дарс - муқаддас”, "Устоз-шогирд”, "Маҳорат мактаблари”, "Ўрган-ўргат”, "Соғлом муҳит-соғлом жамоа”, "Мураккаб фан – ўрганаман”, "Узлуксиз ва узвий”, "Пухта ишланган режа-самарали натижа” туркум тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

6. Ҳар чоракнинг охирги якшанба куни  умумтаълим мактабларида "Оталар куни” деб белгиланди, натижада фарзандлар билан оталар ўртасидаги муносабатлар яқинлашди, фарзанд тарбиясига оталарнинг эътибори ва масъулиятини  кучайди.

7. "Энг фаол синф”, "Энг фаол ўқувчи” номинацияларини ўтказилиши ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобатни шакллантирди.

8. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, улaрнинг қaлбидa вaтaнпaрвaрлик, эзгулик, инсoнпaрвaрлик сингaри юксaк инсoний фaзилaтлaргa нисбaтaн рaғбaт, меҳр вa муҳaббaт уйғoтиш, мустaқил фикрлaш ва ижoдкoрлик қoбилиятлaрини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Китобхонлар байрами” тадбирлари ("Адабиёт кунлари”, "Китобим-офтобим”, "Китобсеварлар байрами” номли маданий-маърифий тадбирлар, "Энг яхши китобхон ўқувчи” ва "Китобхон мактаб” танловлари, "Маърифат фидойилари” мавзусида "Китоб тақдимоти”  ижодкор ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, "Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбири ҳамда ота-оналар ўртасида "Бир фарзандга-уч китоб” акцияси) жорий этилди.

9. Ўқувчи-ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,  дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, тунги вақтларда "Интернет–кафе” ва "Компьютер клуб”ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматни яхшилаш мақсадида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар ойда "Давомат”  ва ҳар чоракда "Ўқувчи”, рейдлари ўтказилмоқда.

10. БМТ билан ҳамкорликда фарзандлар таълим-тарбиясига ота-оналарнинг эътиборини янада кучайтириш мақсадида "Оила, мактаб - биргаликда” ҳалқаро лойиҳаси амалга оширилди.

11. Ўқувчи-қизларнинг соғлигини мунтазам назорат қилиб бориш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оила бюджетини шакллантириш бўйича билимларини ошириш мақсадида барча таълим муассасаларида "Қизлар маслаҳатхонаси” ва  "Ораста қизлар” тўгаракларининг фаолияти йўлга қўйилди.

12. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган турли маънавий-маданий тадбирлар ва кўрик-танловларни режавий ташкил этиш йўлга қўйилди.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Бугунги ўқув семинарнинг мақсадидан келиб чиқиб, мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад ва "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг Туман бўйича ижроси ҳамда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таҳлил қилиб кўрсак.

Айни кунда, туманда жами 
49 та  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият кўрсатади.  Туманда жами 141000 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Шунингдек,  таълим тизимидаги жами 42 та  умумтаълим мактабларида  22307 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда.

Дарҳақиқат, қайд этилган рақамлардан кўриш мумкинки, миллатимиз келажаги бўлган  ёш авлоднинг тақдири, уларнинг таълим-тарбияси, ҳулқ-атвори, мустақил фикрлилиги ва келгусида қайдай касб эгаси бўлиши, қолверса баркамол инсон бўлиб камол топиши барчамизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. 

 

 

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

"Танқид – келажак меваси” деган ибора халқ орасида кенг тарқалган.

Шундай экан, айрим умумтаълим мактаблари ҳузуридаги Жамоат кенгашларининг ҳамкорлик фаолияти юқорида қайд этилган тартибда тўғри ташкил этилмаганлиги натижасида, бугунги кунда, фаолиятида ҳамкорлик ишларида узилиш ёки ўз ҳолига ташлаб қўйиш, раисларда ташаббускорлик, етакчиликнинг етишмаслиги, белгиланган вазифалар ижросига масъулиятсизлик билан ёндашиш ёки малакасизлик, шунингдек, маънавий-маърифий тадбирларни "хўжа кўрсинга”, "ўтказилди бўлдида” таъбирида ўтказиш, самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилмаслик каби ҳолатларнинг мавжудлиги пировард натижага эришишга салбий таъсир қилмоқда, энг асосийси бундай ҳолатлар баркамол авлодни тарбиялашда бўшлиқларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Шунингдек, ҳудудий Жамоат кенгашлари фаолиятида раислар томонидан ҳамраислар ва Жамоат кенгашлари аъзолари ўртасида иш тақсимоти қилинмаган, Жамоат кенгашининг иш кун тартиби йўқ, идора ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган, амалга оширилган ишлар ҳисоботлари муддатида тақдим этилмайди, белгиланган муддатларда йиғилишлар ўтказилмайди.

Ушбу ҳолатлар, Жамоат кенгашларининг тўлақонли фаолият юритмаганлигидан далолат беради.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш ва натижадорликкка эришиш ҳар бир Жамоат кенгаши раисининг виждонига ҳавола.

Бугун шу каби камчиликларга йўл қўйган ҳудудий Жамоат кенгаши раисларини номма-ном қайд этишдан чекланиб, уларга яна бир бор ишонч ва имконият бериб, бундан жиддий хулоса чиқарадилар деган умиддамиз.

Юқорида қайд этилган амалдаги меъёрий хужжатлар асосида туман бўйича амалга оширилган ишлар ва унинг натижадорлиги таълим сифати кўрсатгичлари рейтинги билан белгиланади.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Айни пайтда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳали "Оила-маҳалла-таълим муассасалари” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти, айниқса, ҳудудий Жамоат кенгаши аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ёш авлод таълим-тарбиясида биргаликда ҳаракат қилишларини таъминлаш борасида қилинадиган ишлар талайгина.

Бугунги кунда,  умумтаълим мактаблари ҳузуридаги ҳудудий Жамоат кенгашлари фаолиятини танқидий баҳолаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш, қисқа қилиб айтганда, амалий ишга ўтиш шарт!

Шу ўринда, Жамоат кенгаши аъзолари олдида турган долзарб вазифаларга эътиборингизни қаратмоқчиман:

1. ХТМФМТТЭ туман бўлимлари ҳузуридаги Жамоат кенгашларига, ўз навбати ХТМФМТТЭ туман бўлимлари ҳузуридаги Жамоат кенгашлари аъзолари – умумтаълим  мактаблари ҳузуридаги Жамоат кенгашларига амалий ёрдам кўрсатиш ишларини кучайтириш.

2. Оилалар, маҳаллалар ва таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, ўқувчи-ёшлар ва ота-оналар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг мутахассислари иштирокида режа асосида учрашувлар, суҳбатлар ташкил этиш.

3. Ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор, тарбияси оғир, таълим муассасасининг ички ва ички ишлар идораларининг профилактика рўйхатига олинган, диний экстремистик оқимга мансуб оилалар фарзандлари, диний кийимларда келувчи ўқувчи қизлар, шунингдек, дарс вақтида масжидга қатнайдиган ўқувчиларга тажрибали педагоглар, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторларини бириктириш ва масъулларнинг ҳисоботларини доимий эшитиб бориш, ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбияси ва ҳулқ-атворини алоҳида назоратга олиш.

4. Таълим муассасаларидаги давоматни таъминлаш ва яхшилаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

5. Вояга етмаганларнинг назоратсизлигини олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган ва тунги вақтларда "Интернет–кафе” ва "Компьютер клуб”ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш бўйича ҳар ойда "Давомат”, ҳар чоракда "Ўқувчи” рейдларни тизимли ўтказиш, натижаси асосида профилактик тадбирларни кучайтириш.

6. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда таълим муассасалари ва маҳаллаларда фан, спорт ва қизиқишлар бўйича тўгараклар фаолиятини  кучайтириш ва доимий мониторинг юритиш.

7. "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, етакчиларга методик ёрдам кўрсатиш, лидер ўқувчилар гуруҳларини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш.

8. 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳолатини қатъий назоратга олиш.

9. Ўқувчиларнинг ойда камида битта бадиий китоб ўқишини, синф ва гуруҳ раҳбарлари ва ота-оналар кузатувида маданият масканларига (театр, музей, истироҳат боғлари, тарихий қадамжолар, табиатнинг бетакрор гўшаларига) боришларини маҳаллаларда ва ота-оналар ўртасида кенг тарғиб қилиш.

10. Ҳар бир содир этилган жиноятга – фавқулотда вазият деб қараш, "Умумтаълим мактаби ўқувчиси томонидан содир этилган жиноят бўйича профилактик тадбир” бўйича йўриқнома (хизмат суруштируви) асосида иш юритишни йўлга қўйиш ҳамда ягона ҳисобот шакли асосида ойлик маълумотларни тақдим этиб бориш.

11. Таълим муассасаларида маънавий-маданий тадбирлар, турли йўналишдаги кўрик-танлов ва мусобақаларни Жамоат кенгаши аъзолари иштирокида мазмунли, оммавийлиги ва натижадорлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш.

12. Ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва фаол Жамоат кенгаши аъзоларини рағбатлантиришни (эътироф этиш, миннатдорчилик билдириш, фахрий ёрлиқ бериш, давлат ва тармоқ мукофотларига тавсия этиш, моддий рағбатлантириш ва ҳ.) тизимли амалга ошириш.

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Бугунги шиддат билан ўзгараётган замон ёшларда юксак маънавиятни шакллантиришда, жамиятга тарбияли, одобли, мафкуравий иммунитети кучли ёшларни етказиб беришда, бизлардан юксак фуқаролик масъулияти ва ижтимоий фаоллик, ватанпарварлик, фидоийлик, кенг дунёқараш, ўқувчи-ёшларга нисбатан меҳр, ўзимизга нисбатан талабчан бўлишни талаб этмоқда.

Ўйлайманки, барчамиз ўз ишимизга масъулият билан ёндашиб, олдимизга қўйилган вазифаларни албатта бажаришимиз зарур.

Раҳмат.

Якуний сўз

 

Ҳурматли ўқув семинар иштирокчилари!

Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмаслиги ҳамда ҳозирги таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ёш авлод эртага бизнинг қўлимиздан ишимизни оладиган, ҳаётимизни давом эттириб, ўзидан кейинги авлодга етказувчи ворислар эканлиги айни ҳақиқатдир.

Шундай экан, ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган ўзаро чамбарчас боғлиқ уч омил – оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

Мазкур тарбия тизими асосида юртимизда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. 

Муҳтасар қилганда, тарбия – туб моҳияти билан жамият кўламида амалга ошириладиган ишдир. Ҳар бир болага муносабат ота-онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам миллатга, Ватанга бўлган муносабатини акс эттиради. Демак, тарбияни фақат оилага, таълим муассасасига ташлаб қўймай, бутун жамоатчилик ҳамкорлигида, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари яқин ҳамкорликда иш юритсагина, ўсиб келаётган ёш авлод баркамол, ҳар томонлама етук бўлиб этишади.

Ўйлайманки, бугунги ўтказилган ўқув семинар ҳам тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича олдимизда турган вазифалар ва муаммоларнинг ечимига оқилона ёндашув бўлиб, барча соҳаларни бир мақсад йўлида бирлаштиради ҳамда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” Жамоат кенгашлари фаолиятини кучайтириб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда ўзининг ижобий самарасини беради.

Шу ўринда, Жамоат кенгашлари раислари ва аъзоларидан мазкур ўқув семинардан олган тажрибалар асосида ҳар бир таълим муассасасида режа асосида  таркибнинг тўлиқ иштирокида, шунингдек, ўз навбатида ҳар бир таълим муассасасида ҳудудий Жамоат кенгаши аъзолари иштирокида ўқув семинарларни самарали ташкил этишларини сўраймиз.

Шу маънода амалга оширадиган ишларимиз тадбирбозлик учун эмас, балки ёшларимиз қалбини илм, маърифат нури билан, маънавият сарчашмаларидан баҳраманд этиш, уларда қатъий ишонч, доимий ва уйғоқ руҳни шакллантиришдан иборат бўлиши керак.

Ушбу йўлда  ўрганиш, янгилик қилишдан тўхтамаслик, ишни тизимли ташкил этиш, соғлом кучларга таяниш, масъулиятни унутмаслик ва эзгу мақсад сари интилиб ишлаш, фарзандларимизга нисбатан меҳр, ўзимизга нисбатан талабчанлик ҳамда юқори касб маҳоратига эга бўлиш талаб этилади.

Ишонаманки, барчамиз ўз ишимизга масъулият билан ёндашиб, олдимизга қўйилган вазифаларнинг албатта бажарилишига имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

 

Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]