gurlan41.uz

«Kuch bilim va tafakkurda.»
I. A. Karimov
» » Yozgi ta'til davrida huquqiy savodxonligimizni oshiraylik ! (O`zbekiston Respublikasining qonuni:"Voyaga yetmaganlar o`rtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning profilaktikasi to`g`risida " davomi)

Yozgi ta'til davrida huquqiy savodxonligimizni oshiraylik ! (O`zbekiston Respublikasining qonuni:"Voyaga yetmaganlar o`rtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning profilaktikasi to`g`risida " davomi)

15-модда. Васийлик ва ҳомийлик органлари

 Васийлик ва ҳомийлик органлари ўз ваколатлари доирасида:

етим болаларни, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганликнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек уларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитлари устидан назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда вояга етмаганларга нисбатан васийлик ва ҳомийликни белгилашга доир чора-тадбирларни кўради;

ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиш ёки уни бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги илтамоснома билан судга мурожаат қилади, бундан вояга етмаганнинг белгиланган тартибда тўла ҳажмда муомала лаёқатини олиши ҳоллари мустасно;

якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади;

ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъволар қўзғатади;

ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги, шунингдек ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ҳақидаги ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок этади.

Васийлик ва ҳомийлик органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 16-модда. Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари

 Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ўз ваколатлари доирасида:

вояга етмаганлар, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар ўртасида санитария-гигиена билимларини кенг ёйишни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкил этади;

вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик ҳамда уларнинг хулқ-атворидаги шу билан боғлиқ нуқсонларнинг профилактикаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг тарқалиши тўғрисида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни хабардор қилади;

уч ёшгача бўлган адашиб қолган, ташлаб кетилган ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа болаларни кеча-кундуз қабул қилиш ҳамда парваришлашни амалга оширади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларга, шунингдек вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга маслаҳат ёрдамини кўрсатади;

алкоголь таъсирида маст ҳолатда бўлган ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган вояга етмаганларни кеча-кундуз қабул қилишни амалга оширади ва уларга тиббий ёрдам кўрсатади;

ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсони бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган ташҳис ҳамда даволаш-тиклаш ёрдамини кўрсатади;

ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига юборилаётган вояга етмаганларнинг соғлиғи тўғрисида белгиланган тартибда хулосалар тайёрлайди;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ташкил этади;

жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларнинг манбаларини аниқлаш, ушбу касалликларга чалинган вояга етмаганларни текшириш ва даволашни ташкил этади.

Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 17-модда. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари

 Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ўз ваколатлари доирасида:

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда белгиланган тартибда иштирок этади;

якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилишнинг замонавий услуб ҳамда технологияларидан фойдаланади;

вояга етмаганларнинг дам олишини, ижтимоий муассасаларда очилган тўгараклар ёки клубларда ижодий қобилиятини ривожлантиришни ташкил этишда иштирок этади;

ногирон болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди, ногирон болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ривожлантиради;

вояга етмаганларни ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 18-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотларнинг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг иштироки

 Маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ўз ваколатлари доирасида:

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

фаолияти вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган болалар ва ёшлар жамоат бирлашмалари, ижтимоий муассасалар, жамоат фондларига ҳамда бошқа ташкилотларга ёрдам кўрсатади;

вояга етмаганларни ўқитишни, уларнинг бандлиги ва дам олишини ташкил этишда иштирок этади;

вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда шакллантириш бўйича фаолиятни амалга оширади.

Маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 19-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:

вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этади, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ёрдам кўрсатади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКА  ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

 20-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган шахсларнинг тоифалари

21-модда. Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш асослари

22-модда. Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш муддатлари

23-модда. Якка тартибдаги профилактика иши олиб борилишини ташкил этиш

24-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари

 

20-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган шахсларнинг тоифалари

Якка тартибдаги профилактика иши қуйидаги вояга етмаганларга нисбатан олиб борилади:

назоратсиз ёки қаровсиз қолганлар;

ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлар;

ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётганлар;

таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётганлар;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлар;

амнистия акти асосида ёки қилмиш ёхуд шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ёхуд ярашилганлиги муносабати билан, шунингдек вояга етмаганни жазо қўлламасдан туриб тузатиш мумкин деб эътироф этилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод қилинганлар;

ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлар ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаганлар;

жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланганлар;

мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда жиноий жазодан озод қилинганлар;

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганлар, шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан ёхуд амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилинганлар;

ҳукмнинг ижроси кечиктирилганлар;

шартли ҳукм қилинганлар, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларига ҳукм қилинганлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келганлар;

руҳий касаллик туфайли соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турганлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлганлар.

Якка тартибдаги профилактика иши ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларга нисбатан ҳам олиб борилади.

 21-модда. Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш асослари

 Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш учун ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган ҳолатлар, агар улар қуйидаги ҳужжатларда қайд этилган бўлса, асос бўлади:

вояга етмаганнинг ёхуд унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ўзига ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризасида;

суднинг ҳукми ёки ажримида;

вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорида;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи муассасаларга вояга етмаганларни жойлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларда;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи орган ёки муассаса раҳбари шикоятлар, аризалар ёки бошқа хабарларни текшириш натижалари бўйича тасдиқлаган хулосада.

 22-модда. Якка тартибдаги профилактика  ишини олиб бориш муддатлари

 Якка тартибдаги профилактика иши ижтимоий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган муддатларда, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлигига, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар бартараф қилингунига ёки вояга етмаганлар ўн саккиз ёшга тўлгунига ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар юзага келгунига қадар олиб борилади.

 23-модда. Якка тартибдаги профилактика  иши олиб борилишини ташкил этиш

 Ички ишлар органлари ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган билан якка тартибдаги профилактика ишини унинг шахси ва ён-атрофидагиларнинг ўзига хос хусусиятларини, содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг хусусиятини, оилавий тарбия шароитларини ҳисобга олган ҳолда олиб боради. Ушбу ҳолатлар вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, бошқа шахслар билан профилактика суҳбатлари ўтказиш, вояга етмаганни унинг яшаш, ўқиш (иш) жойига бориб кўриш, тавсифловчи материалларни ўрганиш давомида аниқланади.

Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш давомида:

вояга етмаганнинг турмуш тарзи, алоқалари ва нияти аниқланади;

вояга етмаганга ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг оқибатлари тушунтирилади;

вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этиши сабаблари ва шарт-шароитлари аниқланади ҳамда уларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар кўрилади;

вояга етмаганни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этаётган шахслар аниқланади ва уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга доир чора-тадбирлар кўрилади;

вояга етмаганга ижобий таъсир кўрсатишга қодир бўлган шахслар жалб этилади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда вояга етмаганни сақлаш, тарбиялаш, унга таълим бериш, унинг бандлиги ва дам олишини ташкил этиш масалалари ҳал этилади.

Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш давомида:

оиладаги муҳитни соғломлаштиришга, ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг болаларга салбий таъсир кўрсатишини бартараф этишга доир тадбирлар амалга оширилади;

ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатганлик ёхуд улар билан шафқатсиз муомалада бўлганлик оқибатлари тушунтирилади;

оилани яшаш жойига бориб кўриш, тавсифловчи материалларни ўрганиш, соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари вакиллари, бошқа шахслар билан суҳбатлар ўтказиш орқали ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг турмуш тарзи ҳамда нияти аниқланади;

уларга ижобий таъсир кўрсатишга қодир бўлган шахслар жалб этилади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда вояга етмаганларни сақлаш, тарбиялаш, уларга таълим бериш, уларнинг бандлиги ва дам олишини ташкил этиш масалалари ҳал этилади;

вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналар ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда таклифлар киритилади.

 24-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари

 Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётган вояга етмаганлар, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлар билан таъминланади.

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганлар белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқлар билан таъминланади:

ота-онасини ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни вояга етмаганлар мазкур муассасаларга олиб келинганлиги ёки жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга, прокуратура органларига ёки судга шикоят қилиш;

одамнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муомалада бўлиш;

чекланмаган миқдорда телефонда сўзлашувлар, бошқа алоқа воситалари орқали мулоқотлар ҳамда учрашувлар воситасида оиласи билан алоқада бўлиш, посилкалар, бандероллар, йўқловлар олиш, хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш;

белгиланган нормалар бўйича бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмларини олиш.

  

4-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАННИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАРКАЗИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

 

25-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш

26-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши

27-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тартиби

 

 25-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш

 Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштиришни талаб қилувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари вояга етмаган ички ишлар органларининг бўлинмаларига келтирилган пайтдан эътиборан 48 соат ичида вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.

Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ва уни мазкур марказга жойлаштириш зарурлигини тасдиқловчи материаллар вояга етмаган топилган жойдаги ёхуд ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан юборилади.

 26-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши

 Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ички ишлар органи уни тақдим этган пайтдан эътиборан 24 соат ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

Ўзига нисбатан ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органининг, ички ишлар органининг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт. Илтимосномани кўриб чиқишда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг вакили ва адвокат иштирок этиши мумкин.

Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш ички ишлар органи вакилининг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш зарурлигини асослаб берадиган маърузасидан бошланади. Сўнгра прокурор, ўзига нисбатан илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, адвокат, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар ўрганилади.

Ажрим судья томонидан алоҳида хонада чиқарилади.

Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисида;

илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида.

Судьянинг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим.

Судьянинг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими дарҳол ички ишлар органига ижро этиш учун, вояга етмаганга, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга, васийлик ва ҳомийлик органига, адвокатга, агар у суд мажлисида иштирок этган бўлса, маълумот учун юборилади.

Судьянинг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими устидан судья мазкур ажримни чиқарган кундан эътиборан ўн кун ичида жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судига вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда адвокат томонидан шикоят берилиши ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судининг судьяси вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарилган ажрим устидан берилган шикоятни (протестни) шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади ва қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;

судьянинг ажримини ўзгартириш тўғрисида;

судьянинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида;

судьянинг илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажримини вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш масаласини ҳал қилган ҳолда бекор қилиш ҳақида.

 27-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тартиби

 Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома ва ушбу муддатни узайтириш заруратини тасдиқловчи материаллар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур марказ жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлашнинг муддати тугашидан камида уч кун олдин юборилади.

Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.

 

 5-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАННИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЎҚУВ-ТАРБИЯ МУАССАСАСИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

28-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш

29-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш

30-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши

31-модда. Суднинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан чиқарилган ажримини ижро этиш

 

28-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш  тўғрисидаги материалларни тайёрлаш

 Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия вояга етмаганга нисбатан келиб тушган унинг айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб рад қилинган ёки тугатилган жиноят иши материалларини ёхуд ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилган вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарлиги ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб, вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ёки бошқа таъсир чораларини қўллаш ҳақида қарор қабул қилади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ички ишлар органлари бу ҳақда зудлик билан хабардор қилинади.

Ички ишлар органлари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун зарур бўлган материалларни ўн кун ичида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия учун тайёрлаши шарт.

Ички ишлар органлари тегишли давлат органларига ва бошқа ташкилотларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади. Сўровлар олинган кундан эътиборан беш кун ичида бажарилиши керак.

Соғлиқни сақлаш муассасалари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлигини аниқлаш учун уни тиббий текширувдан ўгказади.

Тиббий текширув вақтида вояга етмаганда унинг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасида сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик қиладиган касалликлар аниқланган тақдирда, унга тааллуқли материаллар бошқа таъсир чораларини қўллаш учун вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга топширилади.

Ўзига нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ҳақидаги материаллар тайёрланаётган вояга етмаган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиши ёхуд ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг назоратига топширилиши мумкин бўлиб, улар вояга етмаганнинг муносиб хулқ-атворда бўлишини ва суднинг чақирувига биноан келишини таъминлаши шарт. Судга келишдан бўйин товлаётган ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган вояга етмаганлар мажбурий келтирилиши мумкин.

Вояга етмаганлар, агар жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки жиноят иши тугатилган ёхуд жиноий жазодан озод қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилмайди.

 29-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш

 Ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга қуйидаги ҳужжатларни юборади:

вояга етмаганнинг ўқиш (иш) жойидан маълумотнома ва тавсифнома;

вояга етмаганнинг оилавий-маиший турмуш шароитларини текшириш далолатномаси;

ички ишлар органининг вояга етмаган томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ҳамда шу сабабли кўрилган таъсир чоралари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотномаси;

соғлиқни сақлаш муассасасининг вояга етмаганнинг соғлиғи ҳолати ҳамда уни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни олгач, вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани олинган ҳужжатларни, шунингдек жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган жиноят иши материалларини илова қилган ҳолда уч суткадан кечиктирмай судга юборади.

 30-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши

 Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия уни тақдим этган пайтдан эътиборан 24 соат ичида вояга етмаганнинг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

Ўзига нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт. Илтимосномани кўриб чиқишда ички ишлар органининг вакили ва адвокат иштирок этиши мумкин.

Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия вакилининг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш зарурлигини асослаб берадиган маърузасидан бошланади. Сўнгра прокурор, ўзига нисбатан илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, адвокат, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар ўрганилади.

Ажрим судья томонидан алоҳида хонада чиқарилади.

Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига мазкур мажбурлов чорасини қўллаш муддатини кўрсатган ҳолда жойлаштириш тўғрисида;

вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирмай туриб тузалиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар ёки уни мазкур муассасага жойлаштиришга тўсқинлик қиладиган сабаблар судья томонидан аниқланган ҳолларда, илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш ва материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга вояга етмаганга нисбатан бошқа таъсир чораларини қўллаш учун юбориш тўғрисида.

Судьянинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим.

Судьянинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими дарҳол мазкур ажримни ижро этишни таъминловчи органлар ва муассасаларга юборилади, вояга етмаганга, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга, васийлик ва ҳомийлик органига, адвокатга, агар у суд мажлисида иштирок этган бўлса, маълумот учун юборилади.

Судьянинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими устидан судья мазкур ажримни чиқарган кундан эътиборан ўн кун ичида жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судига вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳамда адвокат томонидан шикоят берилиши ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шахар судининг судьяси вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарилган ажрим устидан берилган шикоятни (протестни) шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади ва қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;

судьянинг ажримини ўзгартириш тўғрисида;

судьянинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида;

судьянинг илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажримини вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш масаласини ҳал қилган ҳолда бекор қилиш ҳақида.

 31-модда. Суднинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан чиқарилган ажримини ижро этиш

 Суднинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан чиқарилган ажримининг ижросини қуйидагилар таъминлайди:

вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия - вояга етмаганга нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа таъсир чораларини қўллашга тааллуқли қисмини;

ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази - вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига олиб боришга тааллуқли қисмини;

ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси - вояга етмаганни мазкур муассасада сақлаш муддати мобайнида унинг тузалиши ва ижтимоий-педагогик реабилитация қилинишини таъминлашга тааллуқли қисмини.

 

6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

 

32-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг молиявий ва моддий-техника таъминоти

33-модда. Низоларни ҳал этиш

34-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

35-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

36-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

 

 32-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг молиявий ва моддий-техника таъминоти

 Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг молиявий ҳамда моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

   33-модда. Низоларни ҳал этиш

 Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

 34-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 35-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу  Қонунга мувофиқлаштириш

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 36-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

 

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов

Kalit so'zlar:
Maktabimiz faxrimiz
Gurlan tumanidagi 41-son U.O`.T. maktabi.

Ko'p o'qilgan

Декабрь 2024 (3)
Ноябрь 2024 (1)
Октябрь 2024 (4)
Июнь 2024 (1)
Октябрь 2023 (2)
Сентябрь 2023 (2)

So'rovnoma

Qaysi fanlarga ko'proq qiziqarli? [?]